Журналист Абдумалик ўғли фейсбукка ёзган фикри учун Ақси туман ИИБига сўроққа чақирилди

392

«Акипресс» нашрининг журналисти Бекмамат Абдумалик ўғли Жалолобод вилоятининг Ақси туман ички ишлар бошқармасига 19-августда сўроққа чақирилди. Абдумалик ўғлининг айтишича, уни 5-августда фейсбук саҳифасига ёзган билдируви учун чақиришган. 

«Ақсини қандайдир бир-икки гуруҳ истаганини қилишига йўл бермаслигимиз керак. Мен қайсидир бир гуруҳнинг буйруғини бажармайман. Қандайдир бир сиёсий манфаатни ҳам кўзламайман. Ёки қайсидир бир гуруҳни ҳимоя қилмайман. Аммо мамлакатнинг ҳукуматини ўзбилармонлик билан қўлланганларга қаршиман! Чунки улар ўзига содиқ бўлган, қалпоқни ол деса бош олган одамларни олиб келишлари аниқ. Биз ҳуқуқий давлатда яшаймиз. Кет деб қўрқитиб кетказадиган замон ўтган. Халқнинг ҳукумати халққа хизмат қилсин!» — деган фикрини ёзган журналист.

У бундай билдирувни «Турмуш» нашрининг «Ақсининг янги ҳокими икки раҳбарни ишда олиш ҳаракатини бошлади. Давлат ходимлари нима дейди?» номли материалини шахсий фейсбук саҳифасига бўлишганда ёзган. 

Абдумалик ўғли «Клооп»га Ақси туман ИИБи унга расмий чақирув қоғози ва нима учун чақиртирилгани ҳақида тушунтирма бермаганини билдирди. 

«Милиция телефон орқали чақирди. Мен ҳуқуқ тартибот органларининг ишини ҳурмат қилиб, бордим. Бориб постда турган милиционерга қайси терговчига кираман десам, ичкарига кир деди. Уч терговчи бор экан. Учи ҳам иш менда эмас деди. Кейин мен тўрт соат ўша ерда юрдим. Охири бир терговчи “менга сизнинг устингиздан ариза тушган, ариза менда турибди. Аммо терговчи ўз келганда сизга таништиради” деди», — деди Абдумалик ўғли.

Бундан ташқари журналист фейсбукка ёзган фикридан кейин номаълум одамлар тарафидан телефон орқали «манзилингни айт, сен билан бошқача гаплашамиз» деган қўрқитувлар бўлаётганини қўшимча қилди. Шунингдек, Абдумалик ўғли бўлган таҳдидлар ҳақида ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилмагинини билдирди.

Жалолобод вилотя ИИБининг матбуот котиби Нурдин Жээнтаев Ақси туман ИИБига Бишкек шаҳрининг 39 ёшдаги турғуни 6-августда Абдумалик ўғлининг устидан арзланганини тастиқлади. Унинг айтишича, шикоятчи «фуқаролик  шаънимга ҳақорат қилмоқда» деган асос билан милицияга мурожаат қилган. 

«Ариза  Ақси туман ИИБида рўйхатга олинган. Бу факт бўйича холис, адолатли ва қонун доирасида қарор қабул қилиш учун ва Абдумалик ўғлининг юрган ерини аниқлаш мақсадида Ақси туман ИИБига чақирилган», — деди Жээнтаев.

Бунга қадар сўроққа олинган журналистлар 

Аввалроқ 29-июлда блогер Адил Акжол ўғли Ўш вилоятининг Ўзган туманида шафқатчизларча ўлдирилган 29 ёшдаги ҳайдовчининг дафн маросимидан ютубда жонли эфир қилгани учун Миллий хавйсизлик бўйича қўмитасида сўроққа олинган. 

Блогер билдиришича, уни МХДҚнинг Улан исмли ходими телефон орқали «тезлик билан кел» деб чақирган. Ўшдаги махсус хизматнинг терговчиси уни сўроққа эмас, «ака қатори» чақирганини айтган. Улар терговчининг кабинетида эмас, идоранинг биносининг ташқарисида гаплашишган. 

Акжол ўғлининг айтишича, МХДҚнинг ходими у ютубга юклаган видео «миллатлар ўртасидаги низо қўзитганини» айтиб, уни ўчиришни сўраган. Аммо блогер видеода миллатлар ўртасидаги низони қўзитувчи чақириқлар бўлмаганини билдирганига қарамай кейинчалик видеони ўчирган. 

Шунингдек 10-январда Ўш ШИИБи «Клооп»нинг ҳайдовчиси Бекболсун Кайиповни ҳамда журналисти Элдияр Бакировни сўроққа олган. Бакировга сўроққа чақирув қоғози эски сана билан топширилган. Шундан кейин тасвирчи Хамидулло Узаковга сўроққа келиш бўйича қоғоз жўнатилган. 

Уларнинг сўроққа олинишига коррупция ва контрабанда бўйича журналистик суриштирувнинг фигуранти Райимбек Матраимовнинг укаси Руслан Матраимовнинг аризаси сабаб бўлган. Журналистлар уни уйининг ёнидаги қаровсиз қолган уйни тасвирга олаётган вақтда милициядан видеога олаётган жамоанинг фаолиятини текширишни талаб қилган. Матраимовнинг айтишича, журналистлар унинг уйини тасвирга олиб, шаҳсий ҳаётига ва унинг хавфсизлигига дахл қилишган. 

Аммо журналистлар Матраимовнинг уйини эмас, Ўш шаҳридаги Ленин кўчаси 308 манзили бўйича жойлашган қаровсиз бинони тасвирга олишган. Дастлабкаи маълумотлар бўйича у ноқонуний қурилган.