Қирғизистонда коронавируснинг янги 196 ҳолати қайд этилди

334

Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги суткада яна 196 кишида  COVID-19 қайд этилганини маълум қилди. Юқтиришнинг янги ҳолати энг кўп Жалолобод вилоятида — 49 кишида, Бишкекда 35, Ўш вилоятида эса 34 нафар кишида аниқланган.

Иссиқкўл вилоятида 24, Боткен вилоятида 18, Чуй вилоятида — 16 беморда коронавирус аниқланди. Ўш шаҳрида эса тўққиз, Норин вилоятида саккиз, Таласда эса уч кишида коронавирус аниқланган. 

Коронавирус юқтирганларнинг 14 нафари тиббиёт ходими. 

Охирги кун ичида 345 нафар бемор соғайиб, касалхоналардан чиқарилди. Уларнинг тўрт нафар тиббиёт ходимлари. 

Охирги суткада коронавирусдан бир киши вафот этди.