15-августда президент Сооронбай Жээнбеков Россиянинг шифокорлар гуруҳларининг етакчилари билан учрашди. Улар Қирғизистонга коронавирусга қарши курашишда ёрдам бериш учун келган.
Жээнбеков мутахассисларга кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдириб, Россияни COVID-19га қарши вакцинанинг расмийлаштириши билан табриклади.
«Биз стратегик ҳамкоримиз ва иттифоқдошимиз учун қувончдамиз. Бу пандемияга қарши курашдаги бурулиш даври бўлиб ҳисобланади. Биз бу янгиликни кўпдан бери кутиб юрганмиз», — деди у.
Россиянинг вакцинаси
11-августда Россиянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) «дунёдаги олдинги» коронавирусга қарши вакцинани расман қайд этилганини ва у «Спутник V» деб аталишини хабар қилди. Вакцинани Россиянинг ССВига қарашли академик Н. Ф. Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология бўйича миллий тадқиқот маркази чиқарган.
Россиянинг президенти Владимир Путин вакцина хавфсиз эканини билдириб, қизи эмловдан ўтганини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» агентлиги маълум қилди.
«Қизларимдан бири ўзига шундай эмлов қилдирди. Бошқача айтганда у экспериментга қатнашди. Биринчи эмловдан кейин унинг тана ҳарорати 38га кўтарилиб, эртасига 37дан бир оз ортди ва шу билан тўхтади», — деди Путин.
Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар фондининг (РТИФ) етакчиси Кирилл Дмитриев билдиришича, Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлов 2020-йилнинг октябрида бошланади.
Унинг айтишича, РТИФ 20 мамлакатдан вакцинанинг 1 млрддан ортиқ дозасини сотиб олишга олдиндан билдирувларни олди.
«Биз хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда беш мамлакатда вакцинанинг 500 миллиондан ортиқ дозасини ишлаб чиқаришни таъминлашга тайёрмиз ва ишлаб чиқаришнинг кўламини яна ўстиришни режалаштирмоқдамиз», — деди Дмитриев.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Россия ҳукуматининг коронавирусга қарши вакцина ҳақидаги билдирувига вазминлик билан реакция қилди. Ташкилотнинг вакили Тарик Язаревич 12-августдаги билдирувида, ЖССТ Россиянинг соғлиқни сақлаш тизимига масъул идоралар билан яқин алоқада эканини ҳамда вакцинага йўл бериш талабларини муҳокама қилишаётганини айтди. Унинг айтишича, ҳар бир вакцинанинг қўлланилиши унинг хавфсизлиги ҳақида барча маълумотларнинг текширилишини талаб қилади.
Ғарбнинг экспертлари Россиянинг коронавирусга қарши вакцинасига шубҳа қилишмоқда. Уларнинг айтишича, ҳар бир вакцина регламентга лойиқ клиник тадқиқотларнинг барча уч босқичидан ҳам ўтиши керак, «Спутник V» эса иккисидангина ўтган.
«Албатта, вакцинада самарали ва хавфсиз бўлишини имконият мавжуд. мен шунчаки россиялик тадқиқотчилар бари каби клиник тадқиқаотларнинг 3-фазасини ўтказишини истардим. Уларга яна икки-уч ой керак бўлар эди, шундан кейин мен “ажойиб, зўр иш” деб айтган бўлардим. Бу ҳолатда эса мен АҚШнинг бошқа олимлари каби шунчаки бош чайқайман», — деб билдирди Филадельфиядаги Вистан институтидаги вакциналарнинг тадқиқотчиси Хильдегунд Эртл.
Унинг айтишича, агар Россия вакцинаси салбий реакция пайдо қилса унинг оқибатидан инсоннинг организмига COVID-19га қарши бошқа вакциналарни қабул қилишда қийинчилик туғилади.
«Бундай муваффақиятсизлик биргина векторларга эга бўлган вакциналарни қабул қилишга таъсир этиши мумкин. Россиянинг тадқиқотчилари агар улар бу вакцинани 20 минг кишига қўлланишча, у салбий эффектларни чақирса, унда бу одамлар коронавирусга қарши бошқа вакциналарнинг таҳлилига рози бўлишларини тушуниши керак», — деди Эртл.
АҚШ президентининг маслаҳатчиси Келлианн Конвэй яна Россиянинг вакцинасини танқид қилди. Унинг айтишича, вакцина жуда кам синовдан ўтган ва Америка фармацевтика стандартларига мос келмайди.
«Бизда клиник тадқиқотларнинг учинчи босқичида турган потенциал олти вакцина бор, Россиянинг вакцинаси эса бунга хали етишмаган шекилли», — деб айтган у Fox News телеканалининг эфирида.
Немис олимлари ҳам вакцина зарарсиз эканига шубҳа қилишмоқда.
«Аввалроқ вакцина ҳақида ҳеч бир маълумот эълон қилинмаган ва бу анчагина мураккабликларни билдиради. Мен уни қўлланиш рухсатига жуда босиқлик билан муомала қиламан», — деб айтди Гамбургдага Бернхард Нохт институтида ишлаган шифокор-вирусолог Йонас Шмидт-Каназит.
Унинг айтишича, ЖССТнинг андозалари бўйича, вакцинани қўлланишдан аввал клиник синовнинг учинчи босқичини ўтказиш зарур, шунда вакцина билан бир неча минг киши эмланади. Бу вакцина қанчалик хавфсиз эканини ҳамда унинг салбий эффектлари қандай эканини аниқлашга ёрдам беради.
Бошқа вакциналар
Одатда, вакциналарни шифокорлар қўллана бошлашидан аввал йиллаб давом этган тадқиқотлар ва синовлар талаб қилинади. Вакциналарнинг бари ҳам клиник синовларнинг уч фазасидан ўтиши лозим.
ЖССТнинг вакили Майк Райннинг айтишича, клиник тадқиқотларнинг аввалги икки фазаси вакцина инсон организмидан иммун жавоб пайдо қилишини таъминлашга йўналтирилган.
Учинчи босқичда вакцина биринчи марта соғлом одамларга нисбатан қўлланилади. Райн билдиришича, бундай ҳаракатлар вакцина организмни инфекциядан ҳимоя қила олиш-олинмаслигини билиш учун амалга оширилади.
Мазкур босқичда синовлар кўламлироқ бўлиб, ўн минглаган одамларнинг иштироки билан ўтади.
Бугунги кунда дунёда ишлаб чиқишнинг дастлабки босқичидан 165 вакцина ўтмоқда. Клиник синовнинг учинчи фазасида ҳозир саккиз вакцина синовдан ўтмоқда.
Бу ҳавола орқали ўтиб, ҳозирда дунё юзида ўтказилаётган коронавирусга қарши вакциналар синовларининг натижаларини кўриб чиқиш мумкин.
Бугунги кунга нисбатан, дунё бўйича коронавирус юқтиришнинг 21 миллиондан ортиқ ҳолати маълум. Вафот этганларнинг сони 700 мингдан ортади.
Қирғизистонда 17-августга келиб COVID-19га чалинганларнинг сони 41 мингдан ортди. Уларнинг 1 496 нафари касалликдан вафот этди.