Қоракўлда пора тама қилган милиционерларга 10 млн сомдан ортиқ жарима солинди

345

Иссиқкўл вилояти Оқсув вилояти милициясининг уч ходими 10 миллион 150 минг сом қийматида жаримага тортилди. Суд милиция ходимларини «тамагирлик», «порахўрлик» ва «хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш» моддалари бўйича айбдор деб топган.

Ҳукмда кўрсатилишича, 2017 йилнинг апрель ойида Оқсув ҳудудий милициясига аёл киши ариза билан мурожаат қилиб, уни «уч эркак киши зўрлаган» деб билдирган. Милиционерлар аризани расмийлаштирмай туриб, «гумондор» уч киши билан ўша куннинг ўзида учрашиб жиноят ишини ёпиш учун 100 минг сом талаб қилган. Сўзлашувлардан кейин поранинг қиймати 70 мингга тушган.

Зўрлашга гумонланган уч киши милиция ходимларига дастлаб 25 минг сомга яқин маблағ бериб, кейинчалик Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасига мурожаат қилган. Унинг эртасига, ходимлардан бири қолган 45 минг сомни олган. Кейинчалик милиция ходимларидан бири — ҳудудий милициянинг ваколатли тезкор ходими — МХДҚ ходимларининг қўлига тушган. Қолган икки ходим Бишкекка қочиб, аммо кўп ўтмай улар ҳам қўлга олинган.

Тергов давомида уч кишининг «жабрланувчини» зўрлагани бўйича жинояти исботланмай, милицияга мурожаат қилган аёл ҳам гумондорларнинг қаторига қўшилган. Аёл «Товламачилик билан пора олиш» моддаси билан айбдор деб топилиб, унга 4 млн сом жарима солинди.

Бундан ташқари, уч нафар милиционер ишдан бўшатилиб, ҳуқуқ тартибот органларида ишлаш ҳуқуқидан уч йилга ажратилди.