COVID-19га яна 10 нафар тиббиёт ходими чалинди

321

Республика штаби 13-августда COVID-19 яна 10 нафар тиббиёт ходимидан топилганини хабар қилди:  

  • Боткен вилояти– 3;
  • Жалолобод вилояти — 2;
  • Иссиқкўл вилояти — 1;
  • Бишкек – 2;
  • Ўш – 2.

Стационарлар ва уй изоляциясидаги 20 нафар тиббиёт ходими охирги суткада соғайган. 

Шу билан коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 2991га етди, 2271 нафар тиббиёт ходими касалликдан соғайган.  

Республика штаби 30-июлда COVID-19дан 73 нафар тиббиёт ходими вафот этганини маълум қилган. Аммо бундан ташқари яна икки шифокорнинг ўлими ҳақида маълум бўлган. Уларга пневмония ташхиси қўйилган бўлган. 

Ҳукумат иш вақтида коронавирусни юқтирган тиббиёт ходимларига 200 минг сом, вафот этган тиббиёт ходимларининг оиласига эса  1 млн сом компенсация тўлаб беради. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан 3-августда билдиришича, иш вақтида коронавирусга чалинган тўрт нафар шифокорга 200 мингдан компенсация тўланган, шунингдек яна 40 нафар тиббиёт ходимига компенсация тўлаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Аммо бунга қадар касаллик юқтирган 41 нафар тиббиёт ходимига компенсация тўлаб берилгани маълум. 

Шунингдек, ҳукумат COVID-19дан вафот этган икки нафар шифокорнинг — Қора-Қулжалик фтизиатр Альберт Исмаиловнинг ва Бишкекдаги Оилавий шифокорлар гуруҳининг етакчиси Жүзүмкан Көкүмбаеванинг — оиласига 1 млн сомдан компенсация тўлаб берган. 

13-августга келиб COVID-19ни юқтириб олган кишиларнинг сони 41069га етди. Уларнинг ичидан 33 318 нафар бемор шифо топиб, 1 487 киши вафот этди.