Қирғизистонда охирги суткада COVID-19 яна 310 кишидан аниқланди

364

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 13-августда коронавируснинг янги 310 ҳолати қайд этилганини маълум қилди. 

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич: 

  • Бишкек шаҳрида - 99;
  • Ўш вилоятида - 35;
  • Боткен вилояти - 19;
  • Жалолобод вилоятида - 54;
  • Чуй вилоятида - 15;
  • Ўш шаҳрида - 16;
  • Иссиқкўл вилоятида - 55;
  • Талас вилоятида - 9;

Норин вилоятида — 8 кишида коронавирус аниқланди. 

Жами бўлиб COVID-19ни юқтириб олганларнинг сони 41 069га етди — 2271 нафари тиббиёт ходими. Унинг ичидан 33 318 нафар бемор шифо топиб, 1 487 киши вафот этди.