Бишкекнинг Свердлов туман суди “криминал авторитет” Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод қилиниши бўйича ишдаги 10 нафар айбланувчига ҳукм чиқариб, 260 ва 300 минг сом жарима солди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг Жиноят ва фуқаролик процессуал бошқармаси етакчиси Кумарбек Токтакунов 24.kg нашрига хабар қилди.
Унинг айтишича, бунга қадар айбланувчилар тергов билан ҳамкорлик қилишган.
«Лаборант Ирина Цопова, онколог Эмил Макимбетов, ҳукумат аппаратининг хавфсизлик, ҳуқуқ тартиби ва мудофаа бўлимининг собиқ етакчиси Марат Бекенов, ССВнинг ходими Қанатбек Бектемиров, экс-судья Жапар Эрматов ҳамда адвокат Али Қасимов 260 минг сом жаримага тортилди. ЖИДХнинг тиббий-санитария суғурта бошқармасининг етакчиси Ақилбек Асанов, ЖИДХнинг шифокори Фархад Атахожаев, экс-вице-премьер-министр Шамиль Атаханов ҳамда экс-ички ишлар вазири Зарилбек Рисалиев 300 минг сом жаримага солинди», — деди Токтакунов.
Криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод қилиниш иши бўйича жами бўлиб 19 кишига айб қўйилган. Уларнинг ичида олий хизматда ишлаган амалдорлар ҳамда собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳам бор. Уларнинг ичидан 14 нафарига нисбатан иш алоҳида жараёнга ажратилган, чунки улар тергов билан ҳамкорликка рози бўлишган.
Батукаевнинг иши
Ҳукумат Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши бўйича ишни 2019-йилнинг баҳор ойларида қайта тергай бошлаган. Криминал авторитет лейкоз ҳақида маълумотноманинг асосида бўшатилган. Кейин тиббий ҳужжат сохта экани маълум бўлган.
Батукаевнинг ишини тергов Атамбаевни собиқ президентлиқ мақомидан, дахлсизликдан ва бошқа имтиёзлардан ажратиш сабабларидан бири бўлган.
Мазкур иш бўйича бошқа амалдорлар ҳам фигурант сифатида ўтишмоқда. Уларнинг орасида собиқ бош прокурор Аида Салянова ҳамда собиқ соғлиқни сақлаш вазири Динара Сагинбаева бор.
ИИВ Батукаевнинг бўшатилиш иши бўйича Атамбаевни уч марта сўроққа чақирган, аммо собиқ президент терговчи билан учрашувнинг учтасига ҳам келмаган.
Натижада куч тизимлари Атамбаевни куч билан қўлга олишган. У Қўй-Тош қишлоғидаги уйида икки кун давом этган қаршиликлардан кейин таслим бўлган. Махсус операция вақтида спецназнинг бир ходими ҳалок бўлган. Атамбаевнинг ўзи МХДҚнинг тергов қамоғида ўтирибди, унга штурмдан кейин бир қатор айблар қўйилган.
Июнь ойининг охирида Бишкекнинг Биринчи май туман суди Атамбаевни 11 йилу 2 ойга озодликдан ажратилган, шунингдек мулкини конфискациялаш ҳамда давлат мукофотларидан ажратиш ҳақида ҳукм чиқарган.
Собиқ бош прокурор Индира Жолдубаевага 5 миллион сом жарима солинган.
Жолдубаева 2013-йили Азиз Батукаев эркинликка чиққанда президентлик аппаратининг ҳуқуқий таъминот бўлимини бошқариб турган.
ЖИДХ етакчисининг собиқ маслаҳатчиси Қалибек Қачқиналиев икки йилга озодликдан ажратилган. Уни қамоқда ушлаб туриш муддати тугагани сабаб у суд залидан қўйиб юборилган. Тергов версияси бўйича, у Батукаевни колониядан «Манас» аэропортига қадар кузатиб борган.
Шифокор гематолог Абдухалим Раимжанов ҳам айбдор деб топилиб, аммо жиноий жавобгарликка тортиш муддати эскиргани сабаб унга жазо тайинланмаган.