Қирғизистонда COVID-19га 304 киши чалинди — жами 40 759 ҳолат қайд этилди 

330

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги 12-августда коронавируснинг янги 304 ҳолати қайд этилганини хабар қилди. Касалликка чалинганлар орасида 14 нафар тиббиёт ходими ҳам бор. 

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек - 88;
  • Боткен вилояти - 43;
  • Ўш вилояти - 42;
  • Иссиқкўл вилояти - 37;
  • Жалолобод вилояти - 28;
  • Чуй вилояти - 27;
  • Ўш - 21;
  • Норин вилояти - 11;
  • Талас вилояти - 7.

Қирғизистонда пандемия бошлангандан буён коронавирус юқтиришнинг 40759 ҳолати қайд этилган. Касаллик юқтириб олганларнинг орасида 2981 нафар тиббиёт ходими бор.

Охирги суткада коронавирус ва пневмониядан  263 нафар бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилди:

  • Ўш вилояти - 63;
  • Иссиқкўл вилояти - 55;
  • Жалолобод вилояти - 32;
  • Чуй вилояти - 28;
  • Талас вилояти - 26;
  • Ўш - 24;
  • Бишкек - 14;
  • Боткен вилояти - 13;
  • Норин вилояти - 8.

Коронавирус юқтириб олганларнинг 33027 нафари соғайиб, 1484 бемор вафот этди. Ҳозирда 6443 нафар бемор касалхоналарда қолмоқда.