Ўзбекистонлик журналист бир ойга қамоққа олинди 

Ўзбекистонлик мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев

10-августда Бишкекдаги Биринчи май туман суди ўзбекистонлик мустақил журналист Бобомурод Абдуллаевнинг эҳтиёт чорасини кўриб, уни 8-сентябрга қадар МХДҚнинг тергов қамоғида қолдириш қарорини қабул қилди. Суд йиғини ёпиқ ўтди. 

Журналистнинг адвокати Тимур Карабаев «Азаттык» радиосига Абдуллаев Ўзбекистонда «Ўзбекистоннинг президентига зарар бериш» ва «Ўзбекистоннинг конституцион тузилишига тажовуз қилиш» моддалари билан айбланаётганини билдирди. 

Абдуллаев эса судга киришдан аввал журналистларга ноқонуний сўров билан қўлга олинганини ва айбсиз эканини таъкидлади. 

Абдуллаевнинг қўлга олиниши

Журналист Абдуллаев 8-августда Бишкекдаги кафеларнинг бирида Қирғизистоннинг МХДҚ тарафидан Тошкентнинг расмий билдируви билан қўлга олинган.

У пойтахтга Марказий Осиёдаги Америка университетининг таклифи билан тўрт ойлик ўқишдан ўтиш учун келган. Ўқув кунси тугаганда коронавирус пандемияси сабабли чегаралар ёпилиб қолганидан, у қайта Европага кета олмаган. 

Абдуллаев Бишкекда юрган вақтида унинг ўзбекистонлик адвокати Сергей Майоров Тошкентнинг ҳуқуқ тартибот органларига махсус хат йўллаб, аммо Абдуллаевга нисбатан шикоят йўқ эканлиги ҳақида жавоб олган. 

Ўзбекистонлик мустақил журналист бунга қадар 2017-йили Ўзбекистонда қўлга олинган. Унга интернетдаги «Усмон Хақназаров» таҳаллуси билан Ўзбекистондаги конституцион тизимниўзгартиришга чақирган мақолаларни эълон қилди деган айб қўйилган. Суд Абдуллаевни 1,6 йил мажбурий меҳнатга тортилиши ҳамда ойлик ҳақининг 20 фоизи қирқилиб туриш ҳукмини чиқарган.