Қирғизистонда охирги суткада 4 бемор коронавирусдан вафот этди. Мамлакатда COVID-19 юқтириб вафот этганларнинг умумий сони 1 468 кишига етди

Республика штабидан 11-августда маълум қилинишича, охирги суткада Қирғизистонда COVID-19га чалинган яна тўрт бемор вафот этди. 

  • Бишкек – 3;
  • Боткен вилоятида – 1.

Пандемия бошлангандан бери мамлакатда умумий 1 478 нафар бемор коронавирус ва касалхонадан ташқари пневмониядан вафот этган. 

Бишкек шаҳар мэрияси 29-августда коронавирус туфайли вафот этган фуқаролар ҳурматига «Хотира шами» акциясини ўтказади. Аввалроқ 30-июлда пандемия вақтида вафот этганлар хотирасига бағишлаб Миллий мотам куни ўтказилган. 

Мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг сони 40445 нафарга етди. Жами бўлиб 32 764 киши бу касалликдан соғайди.