Қирғизистонда коронавирусдан вафот этганларнинг сони 1451га етди

309

Охирги суткада Қирғизистонда COVID-19га чалинган яна тўрт бемор вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги 7-августда билдирди. 

Коронавирусдан вафот этганлар Ўш, Жалолобод, Талас ҳамда Норин вилоятларида қайд этилди. Жами бўлиб Қирғизистонда касалликдан 1 451 киши вафот этди — уларнинг орасида расмий турда 73 нафар тиббиёт ходими бор. 

Мамлакатда коронавирус билан ҳасталанганларнинг сони 39162га етди — ўтган суткада янги 503 ҳолат қайд этилди. Жами бўлиб эса 30764 киши касалликдан соғайди.