Коронавирус яна 549 кишидан аниқланди — умумий 38 659 ҳолат қайд этилди

355

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 6-августда COVID-19 яна 549 кишидан аниқланди:

  • Бишкек - 162;
  • Ўш - 81;
  • Чуй вилояти - 38;
  • Ўш вилояти - 71;
  • Талас вилояти - 36;
  • Норин вилояти - 12;
  • Иссиқкўл вилояти - 45;
  • Жалолобод вилояти - 44;
  • Боткен вилояти - 60.

Қирғизистонда  COVID-19ни юқтириб олганларнинг умумий сони 38 659га етди. Бу статистикага коронавирус ва упайдо қилган касалхонадан ташқари пневмония билан ҳасталанганлар киради. 

Охирги суткада коронавирус ва пневмониядан соғайган 589 нафар киши касалхонадан чиқарилди:

  • Бишкек - 104;
  • Ўш - 55;
  • Чуй вилояти - 84;
  • Ўш вилояти - 98;
  • Талас вилояти - 15;
  • Норин вилояти - 27;
  • Иссиқкўл вилояти - 76;
  • Жалолобод вилояти - 68;
  • Боткен вилояти - 62.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумот бўйича, Қирғизистонда коронавирус билан ҳасталанган беморларнинг 30 099 нафари соғайиб, 1447 нафар киши вафот этди. Ҳозирда касалхоналарда 7 165 нафар бемор даволанмоқда. Уларнинг ичидан 2 064 кишида COVID-19 лабораторияда аниқланган, 5 101 ҳолат эса клиник-эпидемиология тасдиқланган. 

Пандемия бошлангандан бери мамлакатда коронавирус юқтириш ва пневмония туфайли 1447 нафар киши вафот этган.