COVID-19дан яна 11 бемор вафот этди

339

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълуомтга кўра, 5-августда мамлакатда 11 киши COVID-19 юқтириш ва касалхонадан ташқари пневмония туфайли вафот этди:

  • Бишкек – 5;
  • Ўш – 1;
  • Чуй вилояти – 1;
  • Иссиқкўл вилояти – 1;
  • Боткен вилояти – 2;
  • Жалолобод вилояти – 1.

Пандемия бошлангандан бери республикада коронавирус ва касалхонадан ташқари пневмониядан  жами 1 438 нафар бемор вафот этган.

Аввалроқ 30-июлда Қирғизистонда пандемия вақтида вафот этган хотирасига мотам куни ўтказилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумот бўйича, 5-августга келиб мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 38110га етдию

Умумий 29 509 киши мазкур касалдан соғайди.