Қирғизистонда охирги суткада COVID-19 412 кишида аниқланди. Умумий юқтириш ҳолати 37 541га етди

355

Республика штабидан 4-августга келиб коронавируснинг янги 412 ҳолати қайд этилгани хабар қилинди. Беморларнинг 114 нафари Бишкек шаҳрида.

Бундан ташқари Жалолобод вилоятида — 70, Ўш шаҳрида — 43, Иссиқкўл вилоятида — 41, Ўш вилоятида — 39, Чуй вилоятида — 37, Боткен вилоятида — 30, Норин вилоятида — 21 ҳамда Талас вилоятида — 17 кишидан COVID-19 аниқланди.

Шунингдек, ўтган суткада 816 киши соғайиб, етти бемор вафот этди.

Жами бўлиб коронавирусни 37 541 киши юқтириб олди — уларнинг орасида 2 854 тиббиёт ходими бор.

Коронавирусни юқтириб олганларнинг 28 743 нафари соғайиб,  1 427 киши вафот этди. Бугунги кунда 7 382 бемор касалхоналарда даволанмоқда.

Энг кўп беморлар Бишкек шаҳридаги касалхоналарда даволанмоқда — 2 752. Шунингдек, Ўш вилоятида — 1 190, Чуй вилоятида — 802, Иссиқкўл вилоятида  — 736, Жалолобод вилоятида — 654, Ўш шаҳрида — 539, Боткен вилоятида — 397, Талас вилоятида — 162 ҳамда Норин вилоятида — 150 киши коронавирус билан курашмоқда.