Суриядаги қирғизистонлик аёлларнинг қариндошлар уларни юртига қайтаришни президентдан илтимос қилди

368

Сурия ҳудудида юрган қирғиз аёлларнинг қариндошлари 3-августда Бишкекда акция ўтказдилар. Улар аёлларни Қирғизистонга қайтариш илтимоси билан президент Сооронбай Жээнбековга  мурожаат қилишди.

Акциянинг иштирокчилари ҳозирда Суриядаги «Аль-Хол»  қочқинлар лагерида  100дан ортиқ қирғиз аёллари юрганини ҳамда уларни ҳар бирининг бир неча нафар болалари бор эканини «Азаттык»қа айтиб беришди. Уларнинг айтишич бўйича, қариндошлари бир неча бор ҳукуматдагиларга мурожаат қилган, ҳукумат эса фуқароларни юртига қайтариш учун ҳаракат кўраётганини айтган.

«Аль-Хол» — бу Суриянинг шимолида жойлашган аввалги ИШИД жангариларининг аёлларига мўлжалланган лагерь. Ҳозирда у курд ҳарбий қисмининг назоратида. У ерда ўн минглаб аёллар ва болалар, шунингдек, Маркаий Осиё мамлакатларининг фуқаролари бор.

Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги 2020-йилнинг февралида Суриянинг ҳудудидаги оғир вазият ҳозирча Қирғизистон фуқароларини региондан репатрациялаш бўйича қандайдир бир тадбирларни уюштиришга имкон бермаганини айтган.

2019-йилнинг сентябрида ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков ҳукумат Суриянинг ҳукумати билан қирғизистонликларни қайтариш бўйича сўзлашувларни олиб бораётгани ҳақида хабар қилган. Ҳукуматда Сурия ва Ироқдаги қирғизистонликларни қайтариш бўйича ишчи гуруҳ тузилган.

Аввалроқ қирғиз фуқаролари Ироқ ва Суриядан 150 нафар аёл билан болани Қирғизистонга мустақил олиб келишга тайёр эканини билдиришган. Улар қайтиб келган қирғизистонликларни реабилитациялашга ёрдам беришни ҳам ваъда қилишган.

Қирғиз ҳукуматининг маълумоти бўйича, Сурияга таҳминан 800 нафар қирғизистонлик кетган. Уларнинг бир қисми вафот этган деб ҳисобланади, шунга қарамай аёллар ва болалар омон қолган. Улар Сурия ва Ироқдаги қочқинлар лагерига бўлиштирилган, аммо уларнинг аниқ сони номаълум.

Қирғизистонликларни ёллаб олишнинг энг кўп ҳолати 2014-2015-йилларга тўғри келади. Бу вақтда ёлланганларнинг таҳминан 70 фоизи мамлакатнинг жанубидан кетишган. Бунинг сабаблар кўп, аммо АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги Вилсон марказида ишлаган Марказий Осиёдаги экстремизм бўйича эксперт Эдвард Лэмоннинг айтишича, Марказий Осиёдан келган Россиядаги меҳнат муҳожирлари алдаб ёллаш олдида кўпроқ кучсиз бўлишади. Биринчидан, дўстлардан, яқинларидан ажралган ерда, нотаниш мамлакатда яшашади, бундайларни йўлдан буриш қулай. Иккинчидан, Россиянинг аҳолис тарафидан муҳожирларни камситилиши уларга «муборак урушга» бўлган эҳтиёж юқори эканига ишонтиришгагина туртки беради.

Айни вақтда кўп ҳолларда у ерга кўчиб кетиш ташаббусини эркаклар кўтаради, улар «жиҳодга» ўзлари билан бирга хотинлари ва болаларини ҳам олиб кетишади.