Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган сутка ичида коронавирус юқтирган 7 бемор вафот этганини хабар қилди.
Вафот этганларнинг уч нафари Бишкек шаҳрида қайд этилди. Шунингдек, Чуй, Жалолобод ва Талас вилоятларида бир нафардан бемор вафот этди.
Жами бўлиб коронавирус пандемияси бошлангандан бери Қирғизистонда 1 427 бемор вафот этди. Уларнинг орасида расмий 73 тиббиёт ходими бор.
4-августга келиб Қирғизистонда коронавируснинг янги 412 ҳолати қайд этилди. Касаллик жами бўлиб 37 541 кишига юқди. Касалликдан 28 743 киши соғайиб, 7 382 бемор стационарларда қолмоқда.