Соғиқни сақлаш вазири Сабиржан Абдикаримовнинг соғлигига боғлиқ таътили тугаб, 3-августдан бошлаб ишга чиқди.
Вазирликнинг ахборот хизматидан хабар қилинишича, Абдикаримов стационар даволанишдан кейин бир ҳафта карантнинг меъёрларини сақлаб уйида бўлган.
Июль ойиинг бошида вазир пневмонияга чалиниб, ўринбосари Нурболот Усонбаевдан эса коронавирус белкилари кузатилиб, касалхонага ётқизилган. Бу орада вазир ва ўринбосари даволаниш учун чет элга учиб кетди деган маълумот тарқаган.
Аммо Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова бундай маълумотни инкор қилиб, улар мамлакатда даволанаётганини билдирган. Июль ойининг охирида эса Сабиржан Абдикаримов ўз истаги билан хизматдан кетгани ҳақида маълумот тарқаган. Кейин ҳукумат бу хабарга раддия билдириб, вазир соғлиги сабаб уйидан ишлаётганини хабар қилган.
3-июлга келиб Қирғизистонда коронавируснинг 410 янги ҳолати қайд этилиб, жами касаллик юқтирганларнинг сони 37 129 кишига етди. Айни вақтда, уммуий 27 927 бемор касалликдан соғайди.