Фуқаролик авиқация агентлигининг директори Курманбек Акишев халқаро доимий авиарейслар ҳозирча қайта тикланмаслигини Kaktus.Media нашрига билдирди.
29-июлда Қирғизистон Туркия, Қозоғистон, Россия ҳамда БАА мамлакатларида августдан бошлаб авиа қатновларни очишни — ҳафтасига бир неча рейс уюштириб туришни таклиф қилган. 3-августда бу мамлакатлар авиа рейсларни ҳозирча қайта тиклашдан бош тортгани маълум бўлди.
«Россия иқтисодий сабаблар туфайли ҳозирча доимий рейсларга рози эмас. Улар 1-августда учгина давлат билан рейсларни очди — Буюк Британия, Туркия ва Танзания. Қолган мамлакатлар бўйича масалани Россиянинг тезкор штаби 15 кундан кейин ёки бир ойдан кейин хал қилади. Туркия чартер рейсларга рози, аммо доимий рейслар учун аларга биз қўшни мамлакатларга чегарани очишимиз керак, шу сабабдан ҳозирча бу масала ҳал қилингани йўқ. Қозоғистон ҳам доимий рейслар ҳақидаги масалани чегаралар очилгандан кейин кўриб чиқади. Бирлашган Араб Амирликлари ҳам ҳозирча рози эмас», — деб тушунтирди Акишев.
Унинг айтишича, ҳозирча бу мамлакатлар билан Қирғизистон ўртасида чартер рейсларгина ишлаб туради, аммо уларнинг сони ўсиши мумкин. Доимий рейсларга боғлиқ масалани августнинг охиригача ҳал қилиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, 1-августдан бошлаб Россияга киришда янги қоидалар ишлай бошлади. Россиянинг фуқаролари мамлакатга киришдан аввал учиб чиққунга қадар (рейсга қайд қилиниш муддатигача) давлат хизматларининг порталида махсус формани тўлдириши керак. Шунингдек, Россияга учиб келгандан кейин 3 куннинг ичида ПЗР усули билан коронавирусга таҳлил топшириб, унинг натижасини давлат хизматлари порталига юклаш керак. У таҳлил шундан кейин Роспотребнадзорга жўнатилади.
Қирғизистоннинг фуқаролари Россияга бориш учун 3 кун аввал коронавирусга ПЗР тест топшириб, тоза натижага эга бўлиши керак. «Аква Лаб» лабораторияларидан олинган таҳлилларнинг натижалари қабул қилинади. Бундан ташқари, брча чет эллик фуқаролар 14 кунлик обсервациядан ўтишидан.
Қирғизистон бошқа мамлакатлар каби коронавирус пандемияси туфайли март ойида чегараларини ёпиб, халқаро ва авиа рейсларни тўхтатган. Аммо «Манас» аэропорти юк ҳамда чартер рейслар хизматини давом эттирган. 8-июндан бошлаб Қирғизистонда барча ички авиа рейслар ишлай бошлаган.
Аввалроқ премьер-министр Кубатбек Боронов эпидемиологик вазият барқарорлашса, биринчи навбатда Россия, Туркия ва БАА билан авиа рейслар тикланишини билдирган.