Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1-августга келиб коронавирус яна 22 нафар тиббиёт ходимида аниқланганини билдирди.
Ўш вилоятида тўққиз, Иссиқкўл вилоятида беш, Ўш шаҳрида тўрт, Жалолобод вилоятида уч ва Бишкек шаҳрида бир нафар шифокор коронавирус юқтиргани маълум бўлди.
Шунингдек охирги суткада уч нафар шифокор касалхонадан, 49 нафари уй изоляциясидан чиқарилди.
Шу билан коронавирус юқтириб олган шифокорларнинг сони 2 790 нафарг етди. Жами бўлиб 1 766 нафар тиббиёт ходими касалликдан соғайди.
Бундан ташқари коронавирус ва пневмонияга чалинган ўнга яқин тиббиёт ходими вафот этди — ҳукумат 30-июлда 73 тиббиёт ходими вафот этганини маълум қилди.