Бир кадр билан: Ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг Тошкентдаги дафн маросими

444
Фото: Эльер Нематов

Ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров васиятига кўра Тошкентда дафн қилинди. Ҳуқуқ ҳимоячиси 25-июль куни вафот этди - Жазони ижро этиш давлат хизмати унинг пневмонияга чалинганини билдирган. Аввалроқ, унинг ҳамкасблари унга тиббий ёрдам кераклигини айтганда, давлат хизмати буни рад этган эди.

Ўлимидан сўнг эса Жазони ижро этиш давлат хизмати Асқаровда пневмония, балки кўплаб қўш касалликлари борлигини тасдиқлади.

Азимжон Асқаров - Қирғизистон жанубидаги милиция томонидан амалга оширилган қийноқлар бўйича суриштирувлари орқали танилган ҳуқуқ ҳимоячиси.

У 2010- йилнинг 15 июнида Қирғизистон жанубидаги миллатлараро низо пайтида ҳибсга олинган. Ҳуқуқ ҳимоячиси «оммавий тартибсизликларни уюштириш», «этник низоларни қўзғаш» ва «милиция ходимини ўлдиришда иштирок этиш»да айбланган.

2010-йил 15-сентябрда суд Асқаровни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, аммо у айбини тан олмаган.

2016-йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳақлари бўйича қўмитаси Асқаровнинг колонияда қийноққа солинганини тан олди ва Қирғизистон ҳукуматидан Асқаровга чиқарилган ҳукмни зудлик билан бекор қилишни ва уни дарҳол қамоқдан озод қилишни талаб қилган, аммо бу амалга ошмади.