Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлигидан 31-июлда коронавируснинг янги 662 ҳолати қайд этилганини хабар қилди. Касалга чалинганларнинг орасида 25 нафар тиббиёт ходими бор.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳри — 221;
- Жалолобод вилояти — 102;
- Иссиқкўл вилояти — 82;
- Ўш вилояти — 81;
- Ўш шаҳри — 52;
- Боткен вилояти — 47;
- Чуй вилояти — 42;
- Талас вилояти — 22;
- Норин вилояти — 13.
Шу билан COVID-19 юқтириб олган фуқароларнинг сони 35 805га етди — бу статистикага касалхонадан ташқари пневмонияга чалинган беморлар ҳам киради. Уларнинг орасида 2 768 тиббиёт ходими бор.
Коронавирусга чалинганлар Бишкекда энг кўп, пойтахтда 15 457 кишидан COVID-19 аниқланди. Чуй вилояти бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда келмоқда — 4 757 ҳолат. Ўш вилоятида — 3 087, Жалолобод вилоятида — 3 045, Ўш шаҳрида — 2 811, Иссиқкўл вилоятида — 2 615, Боткен вилоятида — 1 535, Норин вилоятида — 1 464 ҳамда Талас вилоятида — 1 114 киши касалга чалинди.
Коронавирусни юқтириб олганларнинг 25 526си — бошқача айтганда 71 фоизи соғайиб, 1 378 киши вафот этди. Ҳозирда 8 966 бемор касалхоналарда қолмоқда.