Охирги суткада Қирғизистонда COVID-19 юқтиришнинг 668 янги ҳолати аниқланди. Коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 34 мингдан ортди

Республика штабидан хабар қилинишича, 29-июлда Қирғизистонда коронавируснинг янги 668 ҳолати қайд этилди.

  • Бишкек - 118;
  • Жалолобод вилояти - 115;
  • Иссиқкўл вилояти - 157;
  • Ўш вилояти - 50;
  • Норин вилояти - 15;
  • Чуй вилояти - 82;
  • Ўш - 80;
  • Талас вилояти - 24;
  • Боткен вилояти - 27.

Охирги суткада коронавирусдан соғайиб, касалхонадан 1 047 нафар бемор чиқарилди.

  • Бишкек - 389;
  • Жалолобод вилояти - 92;
  • Иссиқкўл вилояти - 110;
  • Ўш вилояти - 95;
  • Чуй вилояти - 117;
  • Ўш шаҳри - 100;
  • Боткен вилояти - 61;
  • Норин вилояти - 31;
  • Талас вилояти - 52.

Шундай қилиб пандемия бошлангандан бери мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг сони 34 512га етди. Касалликдан 23 343 бемор соғайиб, 1 347 киши вафот этди. Ҳозирда 9 866 бемор касалхоналарда қолмоқда.