Кислород концентраторини ваъда қилган фуқаро ушланди - у пулни олиб қочиб юрган

361

Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати Бишкекда шаҳар турғунидан  кислород контцентраторини сотиб бераман деб 300 доллар пулини олиб, шундан кейин изини яшириб кетган фуқаро қўлга олинганини билдирди.

Мазкур факт ЖҚУРга  «Фирибгарлик» моддаси бўйича рўйхатга олинди. Ушбу жиноятда гумон қилиниб, Бишкек ШИИБнинг ходимлари Иссиқкўл вилоятининг Туп туманида яшовчи 23 ёшли фуқарони қўлга олди.

Бундан ташқари, ИИВ ҳибсга олинган фуқаро кислород концентратори учун яна беш кишидан  пул ундиришга муваффақ бўлганини аниқлаган.

Гумондор Бишкек ШИИБнинг вақтинча сақлаш изоляторига киритилиб, судгача тергов давом этмоқда.

Коронавирус пандемияси туфайли Қирғизистонда COVID-19и тасдиқланган ва касалхонадан ташқари пневмония билан ҳасталанган беморларнинг сони ўсган. Уларнинг нафас олиши қийинлашиб, беморлар кислород концентраторларини қўлланишга муҳтож бўлган.

Жиҳоз беморга юқори концентрациядаги (таҳминан 90%) кислород бериб туради. Бизни ўраб турган атмосферада ҳавонинг концентрацияси таҳминан 20%га баробар.

29-июлга келиб мамлакатда коронавирус ва касалхонадан ташқари пневмонияга чалинишнинг 33 512 ҳолати қайд этилди. Пандемия бошлангандан бери 23 343 бемор соғайиб, 1 347 киши вафот этди.