БМТнинг инсон ҳақлари бўйича Олий комиссарининг вакили Лиз Троссел ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг «ўлим факти бўйича тезкор, холис ва самарали тергов ўтказилишини таъминлаш керак» деб билдирди. У бу ҳақда 28 июлда Қирғизистон бўйича ўтган Женевадаги брифингда айтди.
«Ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист Азимжон Асқаров ўтган дам олиш кунлари Қирғизистоннинг турмасида вафот этгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Унинг оила аъзоларига, дўстларига ва унинг озодликка чиқиши учун ҳаракат қилган ҳуқуқ ҳимоячи ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. [...] Инсон ҳақлари бўйича халқаро ҳуқуққа кўра унинг оиласи компенсация олишга ҳақли», — деди Троссел.
У БМТнинг Инсон ҳақлари бўйича бошқармаси Асқаровни қамоқдан чиқаришга рухсат бериш илтимоси билан Қирғизистон ҳукуматига май ойида мурожаат қилганини ёдга олди. У ўша вақтда 68 ёшда бўлган ҳамда соғлиги ёмон бўлгани сабабли у пандемия шароитида COVID-19га энг ҳассос бўлган одамларнинг қаторида эди.
«Охирги ҳафталарда биз унинг соғлиқ вазияти ёмонлашиб бораётгани ҳақида маълумот олиб турдик. Аммо бир қатор қўнғироқларга қарамай, Асқаровга тез тиббий ёрдам кўрсатилмаган ва у инсонпарварлик тушунчаси бўйича озод қилинмаган эди», — деб айтди Бошқарманинг вакили.
Тросселнинг маълумоти бўйича, 2016 йили БМТнинг Инсон ҳақлари бўйича қўмитаси Асқаров асоссиз қўлга олишга дучор бўлиб, инсонийликка лойиқ бўлмаган шароитда ушлаб турилганини аниқлаган.
«Бундан ташқари, Асқаровга нисбатан қийноқ қўлланилиб, аёвсиз муомала қилинган, у ўз ҳимоясини тегишли турда тайёрлаб олиш имкониятидан ажратилган», — деб ҳисоблайди Троссел.
Асқаровни ўлимининг вазиятларини тергов қилиш бўйича илтимосидан ташқари, Бошқарма Қирғизистон ҳукуматини қамоқдаги энг ҳассос одамларни инсонпарварлик тушунчаси бўйича муддатидан аввал бўшатиш ҳақидаги масалани кўриб чиқишга чақирди.
Уларга аёллар, балоғатга етмаганлар, қариялар, бир қатор касалликлари бор одамлар, жамият учун кам хавф туғдирганлар, майда ва кичик тартиб бузганлар, яқин орада қамоқдан чиқишни кутаётган одамлар ҳамда шунингдек жиноят қилгани учун қўлга олиниб, аммо халқаро ҳақларга кўра жиноятчи эмас деб топилмаган одамлар киради.
БМТнинг инсон ҳақлари бўйича бошқармаси COVID-19 қамоқ жойларида тарқалиб кетиши мумкин деб ҳисоблайди, чунки улар кўп вақтда ортиқча тўлиб қолган, у ерда ушлаб туришнинг гигиена шароитлари сақланмайди, тиббий хизмат эса умуман йўқ ҳисоби бўлиши мумкин.
Троссел ёдга солганидек, Қирғизистоннинг ҳукумат вакиллари халқаро меъёрларни ва инсон ҳақлари бўйича стандартларнинг йўл-йўриқларини «бир неча бор ва оммага очиқ» билдиришган.
«Биз [COVID-19нинг олдинда ҳассос бўлган одамларни озод қилишнинг] талабдагидек амалиётни муваффақиятли қўлланилишини кўрганмиз. Айни вақтда биз аввалгидек кўплаган ҳукуматлар қамоқда ўтирганларнинг сонини камайтириш бўйича қадамларни қўймай ёки озодликка чиқиши кераклиги ҳал қилинганларни озод қилишдан бош тортаётганидан жуда хавотирдамиз», — деди Троссел.
Шу билан иккинчи энг йирик халқаро ташкилот Асқаров ўлимининг ҳолатларини суриштиришни талаб қилди. Евроиттифоқ бундай илтимос билан 26 июлда мурожаат қилган.
«ЕИ Асқаров 2010 йили қамоққа олингандан бери унинг суд жараёнини кузатиб келган. Суд суриштируви бўйича биз бир неча бор фикримизни билдириб, уни озод қилишга чақирганмиз. Уни озод қилиш чақириқларига қарамай, у турмада вафот этгани учун чуқур қайғудамиз. Асқаровни ўлимининг ҳолатини ҳамда умрининг охирги ойларида қандай шароитда ушлаб турилганини аниқлаш зарур», — деб айтилади ЕИнинг баёнотида.
Асқаровнинг ўлими
Ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров 25 июлда №47 колониянинг касалхонасида вафот этди. У ерга ҳуқуқ ҳимоячиси тиббий кўрикдан ўтиш учун ўтказилган эди. Унинг адвокати Валерян Вахитов ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари бир неча бор Асқаровнинг соғлиги ёмонлашиб кетганини хабар қилган эди.
Вахитовнинг айтишича, Асқаров охирги учрашувда мустақил юра олмай, уни колониянинг қоровуллари суяб олиб келишган. Шу билан бирга ҳуқуқ ҳимоячиси ориқлаб кетган, шунингдек деярлик овқатланмай қолганидан унга глюкоза инъекцияларини сайиб туришган.
Вахитов ҳимоясидаги шахс оқариб, йўталаётганини ҳам сезган. Колониянинг фельдшери адвокатга Асқаровнинг хасталанганига 10 кун бўлиб қолганини хабар қилган.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Тўлеқан Исмаилова эса 28 июлда марҳум Асқаровнинг жасадини текширишнинг натижаси чиққани билдирган.
Тиббий хулосада Асқаровнинг ўлимига икки тарафли зотилжам келтириб чиқарган ўткир нафас етишмовчилиги сабаб бўлгани айтилади.
Бу муддат давомида Жазоларни ижро этиш давлат хизмати ҳуқуқ ҳимоячисининг аҳволи ёмонлашгани ҳақидаги маълумотни инкор қилиб, «бари назоратда» деб қатъий туриб олган. Асқаров вафот этиб қолгандан кейин эса ЖИДХ билдирув тарқатиб, ҳуқуқ ҳимоячиси пневмония бўлганини, марҳум эса стационарда даволанишдан бош тортиб туриб олган деб билдирган.
ЖИДХнинг версиясига кўра, ҳуқуқ ҳимоячисининг бош тортганига қарамай муассаса ходимлари уни 47-колонияга ўтказиб, ўша ерда Асқаров «кислород концентраторининг юз ниқобини ечиб ташлаб, шу сабабдан вафот этган».
ЖИДХ Асқаровнинг жасадини қариндошларига 27 июлда ўтказиб берди. Марҳум ҳуқуқ ҳимоячисининг адвокати Валерян Вахитов Kaktus.media-Osh нашрига Асқаровнинг жасади васияти бўйича Ўзбекистонда дафн қилинишини хабар қилган.
«Биз ҳозирча Ўзбекистон ҳукумати Асқаровнинг майитини киргизадими ёки йўқми билмаймиз. Расмий жавоб кутяпмиз. Қариндошлари уни Қирғизистонда дафн қилишдан қўрқмоқда. Улар вандализмдан ҳавотирланишмоқда», — деб келтиради Вахитовнинг сўзларини нашр.