Жазони ижро этиш давлат хизмати (ЖИДХ) 29-июлда ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров қандай ҳолатда вафот этганини айтиб берди. Давлат хизматининг маълумотига кўра, ҳуқуқ ҳимоячиси Асқаровнинг бир қатор касалликлари бўлган: юрак томирлари касаллиги, атеросклеротик кардиосклероз, коронар ва мия томирларининг атеросклерози, аралаш генезнинг дискретуляр энцефалопати, сурункали холецистит ҳамда панкреатит, шунингдек чап бўйракнинг сурункапиелонефрити.
Тиббий хулосада Асқаровнинг ўлимига икки тарафли тўлиқ пневмонияни ортидан ўткир нафас олиш камчилиги сабаб бўлгани айтилади.
Асқаровнинг пневмония билан оғриб қолишига бир неча сабаблар бор. Унга совуқ тегиб, унинг жиддийлашиб кетиши, сурункали касалликлар ва Асқаровнинг ЖИДХни №47 муассасасининг қошидаги Марказий касалхонада ўз вақтида стационар даволанишдан бош тортиши ҳам сабаблардан бири бўлиши эҳтимол.
ЖИДХнинг маълумотига кўра, Асқаров касалхона жойлашган №47 колонияга олиниб келганда у кислород концентраторига қўшилган.
«Сатурациясининг даражаси 80-83 бўлган. Асқаров навбатчи шифокорнинг кўригида бўлган», — деб билдиради давлат хизмати.
ЖИДХ Асқаровда «тиббий хизматдан ўтишга тўлиқ имконияти бўлганини ва доимо кўрикдан ўтиб турганини» айтиб таъкидламоқда. Муассасадан Асқаровга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус мутахассислари маслаҳат бериб, бундан ташқари №47 қамоқда доимо даволанишдан ўтиб турганини қўшимча қилишди.
ЖИДХ Асқаров тана ҳароратидан 9-июлда шикоят қилиб, унга 47-колонияда даволаниш таклиф қилинганини, аммо у бош тортганини айтмоқда. Даволанишдан бош тортиш тиббиёт китобчасига ва омбудсменнинг пресс-релизига киргизилган. Айни вақтда, 10-июлда ЖИДХдан «бари назоратда» эканини айтишган.
«Жанги-Жер қишлоғидаги муассаса замонавий шароити бор янги иморат, у барча стандартларга жавоб беради. Шифокорлар, дори-дармон бор. Бари назоратда. У ерда видеокамералар ўрнатилган, ҳар бир ҳаракат қайд этиб турилади», — деб атйиб беришган «Клооп»га 10-июлда ЖИДХдан. Асқаровнинг соғлиги ёмонлашган вақтда уни Жазони ижро этиш хизматининг «марказий касалхонаси жойлашган №47 колонияга ўтказишлари» керак эди.
Асқаров, ЖИДХнинг маълумотига кўра, 24-июль куни зўрға 47-колонияга даволаниш учун «мажбурлаш йўли билан» ўтказилган. Айни кунда «Клооп» ЖИДХдан ҳуқуқ ҳимоячисининг соғлигини билиш учун изоҳ сўраган, чунки Асқаровнинг адвокати ҳимоясидаги одамга глюкоза сайилаётганини хабар қилган эди.
ЖИДХдан «Клооп»га Асқаровнинг соғлиқ вазияти яхши ва у тиббий ёрдамга муҳтож эмас деб билдириб, ҳуқуқ ҳимоячисининг соғлиги ёмонлашди деган маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтишган. Шунга қарамай 25-июлб тонгида Асқаров вафот этган.
Маҳбусликдаги 10 йил
Азимжон Асқаров — Қирғизистоннинг таниқли ҳуқуқ химоячиларидан бири. У ҳаётининг охирги 10 йилини қамоқда ўтказиб вафот этди.
Уни 2010-йилнинг 15-июнида Қирғизистон жанубидаги миллатлараро жанжал вақтида қўлга олишган. Ҳуқуқ ҳимоячисига «Оммавий тартибсизликларни уюштириш», «Миллатлараро низо қўзитиш» ҳамда «Одам ўлдиришга иштирок этиш» моддалари бўйича айб қўйилган. Суд Асқаровни 2010-йилнинг охирида умрбод озодликдан ажратганига қарамай ҳуқуқ ҳимоячиси қўйилган айбни тан олмаган.
Ҳуқуқ ҳимоячисининг ишида кўплаган тушунарсиз вазиятлар бўлган. Масалан унга ҳукмни асосан милиционерларнинг кўрсатмаси бўйича чиқаришган. БМТнинг Инсон ҳақлари бўйича қўмита Асқаров қийноққа олиниб, ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан суд адолатсиз бўлган деб топган.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Асқаровнинг тазйиққа олинишини унинг фаолияти билан боғлаб келишган. У милиция тарафидан қилинган қийноқлар бўйича суриштирувларни олиб бориш орқали халқ орасида танилган.
БМТнинг Инсон ҳақлари бўйича қўмита 2016-йили Қирғизистоннинг ҳукуматини Асқаровни дарҳол бўшатиб, унинг судланганлигини бекор қилишни талаб қилган.