Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 27 июлда Қирғизистонда пневмония ва COVID-19ни ҳисобга олинган ҳолда 482 янги юқтириш ҳолатлари қайд этилган.
Уларнинг 154 ҳолати Бишкек шаҳрида аниқланди. Шунингдек:
- Ўш - 59;
- Чуй вилояти - 21;
- Ўш вилояти - 39;
- Талас вилояти - 27;
- Норин вилояти - 9;
- Иссиқкўл вилояти - 72;
- Жалолобод вилояти - 70;
- Боткен вилояти - 32.
Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда коронавирус юқтириб олган фуқароларнинг сони 33 296га етди. Касаллик юқтириб олганларнинг орасида 2683 нафар тиббиёт ходими бор.
Ўтган сутка ичида COVID-19 юқтирган 817 нафар бемор соғайиб, касалхоналардан чиқарилди.
- Бишкек - 445;
- Чуй вилояти - 66;
- Ўш вилояти - 37;
- Талас вилояти - 7;
- Норин вилояти - 1;
- Иссиқкўл вилояти - 7;
- Жалолобод вилояти - 105;
- Боткен вилояти - 59;
- Ўш - 90.
Пандемия бошлангандан бери республика бўйича 21 205 нафар бемор касалликдан тузалиб, касалхонадан чиқарилди.
Ўтган сутка ичида Қирғизистонда 24 бемор COVID-19 ва пневмониядан вафот этди. Коронавирус ва пневмониядан вафот этганларнинг умумий сони 1301 нафарга етди.