Коронавирусга чалинган яна 24 нафар киши вафот этди

380

Охирги сутка ичида коронавирув юқтирган 24 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Бишкек шаҳри ва Жалолобод вилоятида олти нафардан, Иссиқкўл вилоятида тўрт ва Талас вилоятида уч бемор вафот этди. Шунингдек касалликдан Ўш шаҳрида, Чуй, Боткен ва Ўш вилоятларида бир нафардан киши дунёдан ўтди.

Пандемия бошланган вақтдан буён Қирғизистонда коронавиурсни юқтириб 1 301 нафар бемор вафот этди.

27-июль куни мамлакатда COVID-19 юқтиришнинг 483 янги ҳолат қайд этилган.

Пандемия бошлангандан бери мамлакатда  юқтиришнинг 33 296 ҳолати рўйхатга олинган. Жами 21 205 нафар бемор соғайди.

Коронавирус ва пневмония статистикаси умумлаштирилгандан кейин мамлакатда юқтириш ҳолатларининг рақами ўсиб кетган.