Қирғизистонда COVID-19 юқтириб олганларнинг сони 31 минг нафардан ортди

428

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 24-июлга келиб Қирғизистонда COVID-19 ва касалхонадан ташқари пневмония юқтиришнинг 921 янги ҳолати қайд этилган. Унинг 273 ҳолати Бишкекда қайд этилган. Шунингдек:

  • Чуй вилоятида – 140;
  • Жалолобод вилоятида – 138;
  • Иссиқкўл вилоятида  – 107;
  • Ўш вилоятида  – 91;
  • Ўш шаҳрида – 75;
  • Боткен вилоятида – 50;
  • Талас вилоятида — 25;
  • Норин вилоятида – 22.

Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери COVID-19ни юқтириб олганларнинг сони 31 247га етди. Бу статистикага коронавирус ва у пайдо қилган касалхонадан ташқари пневмания билан ҳасталанганлар киради.

Мамлакатда ўтган суткада 1 247 нафар бемор, пандемия бошлангандан бери эса 18 038 нафар бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилди.

Қирғизистонда охирги суткада коронавирус юқтирган 42 бемор вафот этди. Жами бўлиб эса беморларнинг 1 211 нафари вафот этди. Ҳозирда касалхоналарда 12 385 бемор даволанмоқда.