23-июлда Чуй вилоят ИИБи Покистон фуқароларини калтаклашда гумонланганлар бир ойга қамалганини билдирди.
«Улар ҳам ҳозир ПЗР таҳлили топширишмоқда, шундан кейин ТИЗОга жўнатилади», — деб билдирилди идорадан.
Талабаларнинг калтакланиши
20-июлда инстаграмда номаълум шахслар Покистон фуқароларини калтаклаётган видео тарқаб, у фойдаланувчиларнинг норозилигини яратган — улар ҳужум қилганларни қўлга олишни талаб қилишган. Воқеа 19-июлда бўлган, ўшанда Аламудун туман ИИБига Покистоннинг бир фуқароси, кейинчалик шу каби ариза билан бир неча киши мурожаат қилган.
ИИВдан идора етакчилиги терговни «шахсий назоратига» олгани билдирилган. Бу факт «Безорилик» моддаси бўйича ЖҚУРга қайд қилиниб, судгача экспертизалар бошланган. Милиция воқеа бўлган ерда жанжал иштирокчиларининг — Бишкекнинг икки турғуни ва Иссиқ-Ата туманининг бир турғунини қўлга олган.