Пневмониядан парламентнинг собиқ депутати Роза Абдраимова вафот этди

432

Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Роза Абдраимова 22-июлда пневмониядан вафот этди. У 63 ёшда бўлган.

Абдраимова педагогика фанлари доктори, Россия Федерациясининг Ижтимоий ва гуманитар фанлар академиясининг академиги ҳамда профессори, шунингдек, «Таълим аълочиси» унвонига сазовор бўлган.

«Кўплаб давлат мукофотларига сазовор бўлган, хизмат кўрсатган фан арбоби, содда ғамхўр она, рафиқа ва она... Роза Асановна кучли феъл-атворга эга бўлган, масъулиятли, қатъиятли, юқори профессионаллиги, ватанпарварлиги ва адолати билан ажралиб турадиган ажойиб аёл эди. Унинг илмий ишлари рўйхатига етти ўқув қуроллари, 60дан ортиқ мақолалар киритилган», — деб айтилади марҳумни қариндошларининг хабарида.

Абдраимова «давлат хизматининг 1-даражали маслаҳатчиси» унвонига эга бўлиб, фахрий дипломларга эга бўлган. У таълим сифатини юқори баҳолаб, қирғиз халқининг маънавий маданиятининг келиб чиқиши ҳақида, қирғиз этнопедагогикаси ҳамда болалар тарбияси тўғрисида, Қирғизистон Конституциясидаги демократия тамойиллари ва ташқи сиёсати ҳақида ёзган.