Қирғизистонда охирги кеча-кундузда COVID-19 юқтирган 46 нафар бемор вафот этди

Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 23-июлда ўтган брифингда COVID-19 ва касалхонадан ташқари пневмония билан хасталанган 46 нафар беморнинг ўлими ҳақида билдирди.

  • Бишкек – 13;
  • Ўш – 3;
  • Чуй вилояти – 6;
  • Ўш вилояти  – 5;
  • Талас вилояти – 2;
  • Норин вилояти – 4;
  • Иссиқкўл вилояти  – 5;
  • Жалолобод вилояти – 6;
  • Боткен вилояти – 2.

Жами бўлиб Қирғизистонда касалликдан 1169 киши коронавирус ва пневмониядан вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра 23-июлга келиб COVID-19 юқтиришнинг 30 126 ҳолати қайд этилган.