Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 23-июлда ўтган брифингда COVID-19 ва касалхонадан ташқари пневмония билан хасталанган 46 нафар беморнинг ўлими ҳақида билдирди.
- Бишкек – 13;
- Ўш – 3;
- Чуй вилояти – 6;
- Ўш вилояти – 5;
- Талас вилояти – 2;
- Норин вилояти – 4;
- Иссиқкўл вилояти – 5;
- Жалолобод вилояти – 6;
- Боткен вилояти – 2.
Жами бўлиб Қирғизистонда касалликдан 1169 киши коронавирус ва пневмониядан вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра 23-июлга келиб COVID-19 юқтиришнинг 30 126 ҳолати қайд этилган.