Соғлиқни сақлаш вазирлиги 23-июлга келиб Қирғизистон бўйича коронавируснинг янги 967 ҳолати қайд этилганини хабар қилди.
- Бишкек – 202;
- Ўш – 100;
- Чуй вилояти – 94;
- Ўш вилояти – 136;
- Талас вилояти – 36;
- Норин вилояти – 41;
- Иссиқкўл вилояти – 138;
- Жалолобод вилояти – 157;
- Боткен вилояти – 63.
Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери COVID-19ни юқтириб олганларнинг сони 30 126га етди. Бу статистикага коронавирус ва у келтириб чиқарган касалхонадан ташқари пневмония билан ҳасталанганлар киради.
Охирги суткада 1031 нафар коронавирус ташҳиси қўйилган бемор соғайиб, касалхонадан чиқарилди. Жами бўлиб Қирғизистонда коронавирус билан касалланганларнинг 16 791 нафари соғайиб, 1169 киши вафот этди. Ҳозирда касалхоналарда 13 201 нафар бемор даволанмоқда.
Тиббиёт ходимлари ичида озирги кеча-кундузда коронавирус юқтиришнинг 49 ҳолати аниқланди. Стационар ва уй изоляциясидан соғайиб чиқарилган шифокорлар сони эса 69 нафарни ташкил қилди.
Жами бўлиб шифокорлар орасида COVID-19 юқтиришнинг 2527 ҳолати қайд қилиниб, уларнинг 1160 нафари касалликдан тузалган.