Қисқача:
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) кўнгиллилар 16-июль куни тунги стационарга олиб келган «одам ўлими» юзасидан тергов бошлади. Ўша пайтда кўнгиллиларга мазкур шахс вафот этгани ҳақида айтилган.
Аммо у одамнинг юраги тўхтаб, шундан кейин у клиник ўлим ҳолатига тушиб қолган. Лекин у ҳушига келиб, ҳозирги пайтда ўзини яхши ҳис қилмоқда. У ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилган кўнгилли қизга миннатдорчилик билдирди.
Батафсил:
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда беморнинг ўлими ҳақида шифокорлар томонидан маълумот олгандан кейин йиғлаётган кўнгилли қиз тасвирланган видео тарқаган. Кўнгилли қиз кўчада нафаси бўғилиб, ҳушини йўқотаётган одамнинг ҳаётини сақлаб қолди. Ҳушини йўқотишдан олдин у кўнгиллидан қизига яхши кўришини айтиб беришни илтимос қилган.
«Мен маст эдим, қон босимим кўтарилиб, Бишкекнинг Ак-Орго участкасида йўлда ётиб қолдим, кейин мени кўнгиллилар машинасига солиб касалхонага олиб боришди», — деб айтиб берди у.
Шифокорлар стационардан кўнгиллиларга беморни сақлаб қололмай у инсон вафот этганини хабар қилишган.
«У одамнинг қандайдир бир қисқа вақт ичида клиник ўлим ҳолатида бўлганлиги айтилмоқда. Кўнгиллилар кетиб қолишгандан кейин бояги фуқаро қайта ҳушига келган. Суриштирув вақтида унинг вафоти ҳақида айтилган маълумот ёлғон бўлиб чиқди», — деб билдирилди ИИВдан.
Мазкур беморга томчилатма дори қуйилиб, эртасига у уйғониб, уйига кетган. Кейинчалик у ихтиёрчи қиз билан учрашиб, унга ҳаётини сақлаб қолгани учун миннатдорчилик билдирган.
Қирғизистоннинг ихтиёрчилари пандемия вақтида 24 соат давомида инсон ҳаётини сақлаб юришибди. Улар беморларга шаҳарнинг кўчаларидан, хатто машина юкхонасида ҳам ёрдам кўрсатишмоқда.
Коронавирус ва пневмония билан касалланганларнинг сони ўсиб кетгани сабаб Қирғизистонда шифокорлар етишмайди, улар имкони борича ишлашмоқда.
Шифокорлар ҳукумат ваъда қилган қўшимча ҳақларини олгани йўқ, уларга ҳимоя воситалари етишмаяпти, шунингдек улар етарлича овқатланмай, деярлик ухламай ишлашмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги инфекция юқтириб олган ва вирусдан вафот этган шифокорлар ҳақида кунда хабар қилмоқда.