Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматованинг билдиришича, 22-июлга келиб коронавируснинг янги 1 108 ҳолати қайд этилди. Жами бўлиб мамлакат бўйича COVID-19га 29 359 киши чалинди.
Бир суткада қайд этилган янги ҳолатларнинг ҳудудлардаги кўрсаткичи:
- Бишкек — 324;
- Иссиқкўл вилояти — 229;
- Чуй вилояти — 176;
- Ўш — 112;
- Ўш вилояти — 110;
- Жалолобод вилояти — 93;
- Талас вилояти — 61;
- Боткен вилояти — 58;
- Норин вилояти — 35.
1108 янги ҳолатнинг 305ида COVID-19 лабораторияда тасдиқланган. Қолган 803 ҳолат клиник-эпидемиологик тасдиқланган. Умумий 29 359 ҳолатнинг ичидан 14 967 нафар беморда эса коронавирус, қолган 14 392 нафар кишида касалхонадан ташқари пневмония аниқланган.
Ҳозирда коронавирус ва у келтириб чиқарган касалхонадан ташқари пневмониянинг статистикалари бирга ҳисобланмоқда. Бугунги кунда касалхоналарда 12 563 киши даволанмоқда, уларнинг ичида 6 238 беморда коронавирус инфекцияси тасдиқланган.
Ҳозирда Бишкек шаҳридаги касалхоналарда 2 858 бемор даволанмоқда. Шунингдек, Ўш вилоятида — 549, Ўш шаҳрида — 120, Жалолобод вилоятида — 534, Иссиқкўл вилоятида — 668, Чуй вилоятида — 546, Талас вилоятида — 343, Норин вилоятида — 254 ва Боткен вилоятида — 173 коронавирус билан хасталанган бемор касалхонада қолмоқда.
Март ойидан бошлаб COVID-19га чалинган 1 123 бемор вафот этди. Беморларнинг 52 фоизи — 15 851 бемор эса касалликдан соғайди.