Ўқувчилар янги ўқув йилини масофадан туриб ўқий бошлайди — Таълим вазирлиги

392

Таълим ва фан вазирининг ўринбосари Надира Жусупбекова 21-июлдаги брифингда янги ўқув йилининг биринчи чораги мактабларда масофадан туриб ўтказилишини айтди. Унинг таъкидлашича, агар эпидемия вазияти яхшиланса, баъзи жойларда мактаблар очилади.

«Баъзи ҳудудлардаги мактабларда таълим анъанавий тарзда ўтилиши мумкин. Айрим жойларда коронавирс касалининг тарқалиши хавфли эмас деган санитария-эпидемиология хизматларининг қарори билан мактабларда ўқиш анъанавий тартибда ўтилиши мумкин - ўқувчилар мактабга бора олади. Таълим муассасалари барча синфларини санитар тозалашга масъул», — деди у.

Жусупбекова муассаса мактабгача ва мактаб даражасидаги таълим учун телевизион дарсларнинг тасвирга олиш бошланганини қўшимча қилди.

Унинг айтишича, дарслар сифатли ёзилиши учун таълим вазирлиги ўқитувчилар ва дарсларни тасвирга олишга жалб қилинган тренинглар сериясини ўтказишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, вазирлик ўқув материалларини ва видео дарсларни касбий таълим идораларига ҳам  тайёрлашни буюрди.