Президент 13 ёшли қизни зўрлашда гумондорни оқлаган судьянинг номзодини қўлламади

386

Президентнинг матбуот хизмати Сооронбай Жеэнбеков Судьяларни саралаш бўйича кенгашнинг  Бишкекнинг Биринчи май туман судининг судьялик хизмат ўринларига тайинлан учун таклиф қилинган 10 номзоднинг ичидан тўққиз нафари бўйича розилик берганини хабар қилади.

Президент қарорига биноан қуйидаги судьялар тайинланди:

  • Абдуразак Боромбаев;
  • Жанибекбек қизи Венера;
  • Кундус Исаева;
  • Эмилбек Каипов;
  • Алмаз Калйбаев;
  • Айнура Сатарова;
  • Марат Сидиқов;
  • Мирлан Термечиков;
  • Айгул Уметова.

Жээнбеков Биринчи май туманининг судьясы Айбек Эрнис ўғлининг номзодлигина мақулламади. Бу судья «Бишкек-Парк» савдо марказининг ҳожатхонасида 13 ёшли қизни зўрлаш иши бўйича гумондор одамга оқлов ҳукмини чиқаргандан кейин танилган.

«Давлат раҳбари 1 номзод бўйича турли давлат идораларидан сўралган қўшимча маълумотларни ва фикрларни кўриб чиқиб, судьялик хизматига бу номзод бўйича материалларни Кенешга қайтарди», — деб билдирилди президентнинг матбуот хизматидан.

Аввалроқ Эрнис ўғли турли сабаблар туфайли уч марта тартиб жавобгарлигига тортилган.

Омбудсмен институти эса Эрнис ўғли қизнинг зўрланиши бўйича ишни кўриб чиқиб, жиддий  процесс хатоликларига йўл қўйган деб ҳисоблайди.

«Бир нече бор ишончсизлик кўрсатилса ҳам, Айбек Эрнис ўғли ишни кўриб чиқиб, 13 ёшдаги қизни зўрлашда гумонланаётган кишини уй қамоғига олиш қарорини чиқарган», — деб билдирган омбудсмен институти.

Бу иш 2018-йилнинг мартидан бошлаб кўрилган. «Азаттык»нинг ёзишича, икки инстанциянинг судлари оқлаган.

Бош сурат Kaktus.Media