Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 21-июлга келиб Қирғизистонда коронавируснинг янги 1 108 ҳолати қайд этилди.
Бир суткада қайд этилган янги ҳолатларнинг ҳудудлардаги кўрсаткичи: Бишкек шаҳри — 323, Иссиқкўл вилояти — 154, Ўш шаҳри — 124, Чуй вилояти — 122, Жалолобод вилояти — 107, Ўш вилояти — 93, Талас вилояти — 70, Боткен вилояти — 61, Норин вилояти — 54.
Қирғизистон бўйича COVID-19га чалинганларнинг умумий сони 28 251 нафарга етди. Юқтириш ҳолатларининг сони коронавирус юқтиришнинг ва пневмониянинг бир статистикага бириктирилиши ортидан ўсиб кетди.
Бугунги кунда касалхоналарда 12 563 киши даволанмоқда — уларнинг ичида 6238 беморда коронавирус инфекцияси тасдиқланган.
Ҳозирда Бишкек шаҳридаги касалхоналарда 2840 киши даволанмоқда. Шунингдек Ўш вилоятида — 1052, Жалолобод вилоятида — 585, Иссиқкўл вилоятида — 575, Чуй вилоятида — 474, Талас вилоятида 355, Норин вилоятида — 282 ҳамда Боткен вилоятида — 162 нафар коронавирусга чалинган бемор касалхоналарда қолмоқда.
Март ойидан бошлаб COVID-19га чалинган 1079 бемор вафот этди. Беморларнинг 52 фоизи эса — 14 778 бемор — касалликдан соғайди.