Чуй вилоят сил касалликларига қарши курашиш марказининг икки ҳамшираси вафот этди

402

Чуй вилоят сил касаллигига қарши курашиш марказида икки тиббиёт ходими вафот этди. Гулиза Тиналиеванинг ўлими ҳақида фейсбук фойдаланувчиси хабар берди.

Нистан Асқарованинг айтишича, ҳамширанинг ўлимига пневмония сабаб бўлган.

№1 Чуй вилоят сил касалхонаси бошлиғи Асан Точуев Тиналиеванинг вафот этганини тасдиқлаб, яқиндагина яна бир ходим вафот этганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Раиса Тесленко касалхонада «узоқ вақт рентгенолог бўлиб ишлаган».

Ҳамширани ўлимининг сабабини ва тафсилотларини бўлим бошчиси хабар қилмай, кадрлар бўлимига қўнғироқ қилишни сўради. Аммо ҳеч ким жавоб бермади.

Биринчи бўлимнинг қабулхонасидан коронавирус ва касалхонадан ташқари пневмония билан хасталанганларни даволашмаганини айтишди.

Пандемия бошлангандан бери мобилдик бригадаларда ишлаб беморларнинг умри учун курашган ўнлаб тиббиёт ходимлари вафот этди. Уларнинг ичида фахрий шифокорлар ва стационарда ихтиёрчилик қилаётган ёш талаб қиз бор. Шунингдек ҳарбий шифокор, машҳур микрохирург, беморларнинг севимлиси бўлган поликлиникаларнинг педиатрлари ҳамда шифокорлари вафот этишди.

Штаб 21-июлда касалхонадан ташқари пневмонияни ҳисобга олган ҳолда COVID-19 42 кишининг ўлимига сабаб бўлганини хабар қилди.

Уларнинг кўпи Бишкекда қайд қилинган — 9 киши. Бундан ташқари, Чуй вилоятида 3, ўшда 2, Ўш вилоятида 7, Норин вилоятида 4, Жалолобод вилоятида 5, Талас вилоятида 4, Иссиқкўл вилоятида 7 ва Боткеда бир киши вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, пандемия бошлангандан бери 1079 киши вафот этди.

Охирги сутка ичида Қирғизистон бўйича касалхонадан ташқари пневмонияни қўшганда COVID-19и тасдиқланган 1108 ҳолат қайд этилди.

Жами мамлакат бўйича COVID-19 ва касалхонадан ташқари пневмония юқтиришнинг 28 251 ҳолати қайд этилди. Инфекция юқтиришнинг ҳолатлари коронавирус ва пневмония бўйича статистикалар умумлаштирилгандан кейин ўсган.