Бишкек ва Ўш шаҳарларида иккита янги касалхона қурилади ва ҳудудлардаги бўш бинолар касалхонага мослаштирилади.
Қирғизистон Бош вазири Қубатбек Боронов 21 июлда Республика штабининг йиғинида Бишкек ва Ўш шаҳрида 100 ўринли иккита янги касалхона қурилиши июль охирида бошланишини билдирди. Бошқа жойларда «бўш» бинолар касалхонага мослаштирилади.
«Улар бир ой ичида тиббий муассаса қатори ишлай бошлаши керак. Касалхоналар 100 беморга мослаштирилиб, унинг ичидан 25-30 нафари реанимация марказ бўлиши керак», — деди ҳукумат етакчиси.
Унинг айтишича, қурилишга Архитектура, қурилиш ва тураржой коммунал хўжалик агентлиги масъул бўлади, Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса касалхоналарни керакли тиббий жиҳозлар ва хизматлар билан таъминлаши керак.
Ҳудудларда биноларни таъмирлаш ишини Архитектура давлат агентлиги ҳукуматнинг вилоятлардаги мухтор вакиллари билан биргаликда олиб боради.
Бунга қадар Боронов, 20 июлда янги касалхоналар тез қурилувчи конструкциялардан қурилишини, аммо унинг сифати ҳамда унга ҳукумат қанча маблағ ажратилишини аниқ айтмаган.
Ҳукумат COVID-19га чалинганларни даволаш учун касалхонага қуриш кераклиги ҳақида мамлакатда коронавирус юқтиришнинг дастлабки ҳолатлари аниқланган кундан 4 ой ўтгандан сўнг билдириб чиқди.
21 июлга келиб, мамлакатда коронавирус ёки касалхонадан ташқари пневмониянинг умумий 28 мингдан ортиқ ҳолати қайд этилиб, уларнинг ичидан жами бўлиб 1079 нафар киши вафот этди.
Ҳукумат ташаббуси COVID-19 ва пневмония билан хасталанганларнинг сони кескин ўсгандан кейин ўрин олди. Беморларнинг сони июлнинг бошида ўса бошлаган — бу кризис касалхоналарнинг жиддий етишмовчилигини кўрсатди.
Тадбиркорлар ва бефарқ бўлмаган фуқаролар шифокорлар кундузги стационар очиб беморларга ёрдам кўрсата олиши учун меҳмонхоналари ва майдони кенг бўлган жойларини бера бошлаган.
Ихтиёрчилар эса шифокорларни шахсий ҳимоя воситалари, озиқ-овқат, беморларни эса тиббий жиҳозлар билан таъминлаш учун пул тўплашган.
Кейинчалик Бишкек шаҳрининг мерияси кундузги ва тунги стационарларни уюштирди. Ҳозирда бутун мамлакат бўйича 848 кундузги ва тунги стационар ишламоқда. Аммо улар пневмониянинг енгил шакли билан хасталанганларнигина қабул қила олади.