ССВ: Хижомани шифокорлар тавсия қилмайди, у тиббиёт жиҳатидан тасдиқланмаган

411

Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова 16-июлдаги брифингда COVID-19ни ёки касалхонадан ташқари пневмония касалини даволашда хижома усули тиббиёт томонидан тасдиқланмаганини билдирди.

Унинг айтишича, беморлар хижома усулини қўлланишда қон орқали юқувчи [гепатит касалликлари] бошқа касалларга чалиниб қолишиши мумкинлигини таъкидлади.

«Хижома усули билан COVID-19ни ёки касалхонадан ташқари пневмония касалини даволаш бўйича ижтимоий тармоқларда тарқаб юрган видеолавҳада 6-8 кундан кейин беморнинг тана ҳарорати тушиб соғайишмоқда деб айтишмоқда. Асосан 6-8 кунда беморнинг организми касаллик билан ўзи курашиб, тана ҳарорати ўзидан-ўзи туша бошлайди», — дейди Акматова.

Шунингдек Акматова «тиббиёт ходимлари ҳам хижома усулини тўғри кўришмоқда» деган маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини қўшимча қилди. Унинг айтишича, хижома усули тиббиёт томонидан лицензияланмаган ва клиник низомларда қабул қилинмаган.

Бунга қадар ижтимоий тармоқларда фуқаровий фаоллар Тинчтикбек Алтимишев, Алмазбек Раимбеков ва қўшиқчи Курал Чокоев тасвирга олинган видеолавҳа тарқаган. Унда фаоллар хижома усули коронавирус билан пневмонияни даволашди «самарали» усул эканини таъкидлашган.

«Қўшнимни ўпкасининг 48 фоизи жабрланиб қолган экан. Уни хижомага олиб бордик. 20дан ортиқ одамга эксперимент қилиб кўрдик, бари яхши бўлиб кетишди. Шундан кейин яна бир киши илтимос қилди, унинг ҳам ўпкасининг 50% жабрланибди. У бугун томографияга тушганди тоза чиқди», — деган фаол Алмазбек Раимбеков видеолавҳада.

Хижома — организмдан «қон олдириш» бўйича қўлланиб келинган усул. Бу усул суннат қатори маълум. Аммо тиббиёт хижомани самарасини тасдиқламаган.

16-июлга келиб мамлакат бўйича коронавирус 12 498 кишидан аниқланди. Унинг ичидан 3 735 нафари соғайиб, COVID-19дан вафот этганларнинг сони 167га етди. Коронавирус мамлакатда тарқагандан бошлаб пневмония билан хасталанганларнинг ва вафот этганларнинг сони ҳам ўсди. Март ойидан бери пневмония 612 кишининг ўлимига сабаб бўлди, 3797 киши соғайди.

Пневмония билан коронавирус юқтириб олганларнинг статистикаси алоҳида ҳисобланмоқда Буни Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда пневмонияга чалинганлардан COVID-19 аниқланмагани билан изоҳлаб келмоқда.

Шунга қарамай ҳукумат етакчиси Кубатбек Боронов фуқаролар пневмония ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш асосида хасталанганини айтган.

Депутат Дастан Бекешев эса ҳукумат статистикаларни алоҳида ҳисоблаётганини тиббиёт ходимларига тўланувчи компенсация билан боғлайди.