Бир суткада коронавирусдан етти киши, пневмониядан 41 бемор вафот этди

352

Жамоат соғлиқни сақлаш бошқармасининг етакчиси Айнура Акматова охирги суткада 48 бемор вафот этгани ҳақида хабар қилди. Уларнинг етти нафари коронавирус юқтириб, соғлиқни сақлаш вазирлигининг COVID-19 юқтириб вафот этганларнинг расмий статистикасига қайд қилинди.

41 нафар беморга эса пневмония ташхиси қўйилган. Шифокорларнинг фикрича пневмония коронавируснинг оғир шакли. Аммо соғлиқни сақлаш вазирлиги бу иккисининг статистикаларини умумлаштирмади, бироқ бугундан касалхонадан ташқари пневмония бўйича тўлиқроқ хабар бера бошлади.

Чуй вилоятининг Жайил ҳудудий касалхонасида 42 ёшли аёл ва 63 ёшдаги эркак вафот этди. Бишкекдаги Қирғиз-Турк касалхонасида 78 ёшли эркак, Баткет вилоят касалхонасида 71 ёшли бемиор, Норин вилоят касалхонасида 72 ёшли аёл вафот этди.

Талас вилоятининг Қара-Бура ҳудудий касалхонасида 79 ёшдаги эркак, Чуй вилоятининг Панфилов туманида 53 ёшли эркак вафот этган.

Шу билан COVID-19 юқтириб вафот этган беморларнинг сони 167га етди.

Қирғизистонда 16-июлга келиб коронавирус умумий 12 498 кишига юқди. Унинг 3 735 нафари соғайиб касалхонадан чиқарилди.

Март ойидан бери  пневмониядан 612 киши вафот этди, ундан соғайганларнинг сони 3797 нафарга етди.