Коронавирус юққанларнинг сони 12 498га етди — бир суткада янги 521 ҳолат қайд этилди

401

Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги сутка ичида Қирғизистонда COVID-19 юқтиришнинг янги 521 ҳолати қайд этилгани ҳақида билдирди.

Қайд этилган ҳолатларнинг энг кўпи Бишкекда қайд этилди — 273. Чуй вилоятида 74 ҳолат аниқланди, Баткен вилоятида — 39, Ўш шаҳрида — 38, Жалолобод вилоятида — 43, Ўш вилоятида — 16, Иссиқкўл вилоятида — 30, Таласда эса – 8 кишида коронавиурс қайд этилди

Шу билан Қирғизистонда коронавирус юқтириб олганларнинг сони 12 498га етди. Касалликдан 167 киши вафот этиб, 3 735 нафар бемор соғайиб чиқди.

Ҳудудлар бўйича ҳам коронавируснинг энг кўп ҳолати Бишкекда қайд қилинди — 5 727. Чуй вилоятида эса — 2 196, Ўш шаҳрида — 1 203, Ўш вилоятида — 745, Норин вилоятида — 654, Жалолободда — 757, Иссиқкўлда — 412, Боткенда — 460 ҳамда Талас вилоятида 104 ҳолат рўйхатга олинди.

Шунингдек, чет давлатдан келган 240 қирғизистонликдан коронавирус аниқланган.

Касалхоналарда 682 киши даволанмоқда. Уларнинг ичидан 150 киши оғир аҳволда, 16 киши эса жонлантириш бўлимида. Бир сутка ичида ўтказилган таҳлилларнинг сони — 2266.