Кун видеоси: Кўнгиллилар юриб бораётган машинанинг багажида инсон ҳаёти учун курашмоқда

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Наши будние дни😞😞😞🇰🇬 @cim.kg

Публикация от Центр Инициативной Молодежи (@cim.kg)

«Ташаббускор ёшлар маркази»нинг ихтиёрчи шифокорлари Инстаграм саҳифасида беморга ёрдам кўрсатишаётгани тасвирланган видеони эълон қилди. Видеода кўнгилли шифокор беморга ҳаракатланаётган автомобилнинг багажида юрак массажини қилаётганини кўриш мумкин.

«Уч соатдан бери инсон ҳаёти учун қийинчилик билан курашяпмиз. Онкология касалхонасида бизни қабул қилишгани йўқ. Йўлни яна давом эттирамиз», — дейди видеода кўнгилли.

«Ташаббускор ёшлар маркази»нинг кўнгиллилари беморларган куну тун ва бепул ёрдам беришади. Улар Инстаграм саҳифасида беэътибор бўлмаган фуқаролардан пул тўплаб, одамларга ёрдам бериш учун керакли тиббий ускуналар билан аппаратларни сотиб олишади.

Кўнгиллилар машинада, уйда, хатто кўчада юриб ўзини ёмон ҳис қилаётган одамларга ёрдам беришади. Ўтган кеча улар Бишкек кўчаларининг бирида нафаси қисилиб, ҳушини йўқотиб қўйган одамга кислород аппарати билан келиб ёрдам кўрсатишган.

Беморларга бориб ёрдам берган кўнгиллилар инсон ҳаётини чақлаб қолишда катта роль ўйнайди. Тиббиё хизматчиларнинг етишмовчилиги сабаб ва мамлакатда касалхоналар сонининг ўсишига боғлиқ тез ёрдам бригадаси чақирувларга боришга улгурмаяпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 15-июлга келиб мамлакатда коронавирус юқтиришнинг умумий сони 11 977га етди. Стационарларда 645 бемор даволанмоқда. 3 660 бемор соғайиб чиқди. Пандемия бошланган кундан бери коронавирусдан 160, пневмониядан эса 571 киши вафот этди.