Финпол дори-дармоннинг нархини қимматлатиш бўйича 27 факнти қайд этди — Боронов

366

Премьер-министр Кубатбек Боронов 14-июлда ўтган брифингда билдиришича, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизмати (Финпол) ноқонуний товар киргизишнинг ва дори-дармонга бўлган баҳони қимматлатишнинг 27 фактини қайд этди:

  • Тиббий ниқобларни қимматбаҳода сотиш бўйича — тўрт жиноят иши қўзғалди;
  • Товарни ноқонуний киргизиш бўйича — 13 судгача тергов бошланди;
  • Атайлаб дефицитни пайдо қилиш бўйича — икки иш қўзғалди. Омборларда гепарин, левофлоксацин, азитромицин, физрастворлар, ингаверин ҳамда арбидол яширилган;
  • Олиб-сотарлар бўйича — саккиз иш қўзғалди.

Премьер-министр қўшимча қилишича, Финполиция баҳоларни қимматлатаётган дорихоналарга ва дори-дармон олиб сотарларга қарши чораларни кучайтиради.

Аввалроқ Финпол мамлакатнинг йирик фармкомпанияларининг етакчиларига нисбатан бир неча судгача тергов ишларини бошлаган.

Бундан ташқари, муассаса коррупция ва фармкомпанияларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишнинг устида ишлай бошлади. Бу иш бўйича собиқ соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев ҳамда экс-вице-премьер Алтинай Омурбекова сўроққа олинган.