Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 14-июлга келиб СOVID-19ни юқтиришнинг янги 421 ҳолати қайд этилган. Улар:
- Бишкекда — 176;
- Чуй вилоятида — 87;
- Ўш шаҳрида — 58;
- Ўш вилоятида — 6;
- Жалолобод вилоятида — 40;
- Боткен вилоятида — 21;
- Иссиқкўл вилоятида — 31;
- Норин вилоятида — 1;
- Талас вилоятида — 1.
Республика бўйича коронавируснинг умумий 11538 ҳолати рўйхатга олинган.
Охирги суткада тиббиёт ходимлари орасида COVID-19 юқтирган 94 ҳолати аниқланган.
- Бишкек — 26;
- Чуй вилоятида — 39;
- Ўш — 14;
- Жалолобод вилоятида — 9;
- Боткен вилоятида — 6.
Тиббиёт ходимларининг орасида COVID-19 юқтиришнинг умумий 1875 ҳолати қайд этилган.
Охирги суткада 10 нафар тиббиёт ходими тузалиб касалхонадан чиқарилди. Касалхоналардан 570 нафар тиббиёт ходимлари соғайиб, уйга чиқарилди.
Сўнгги кеча-кундузда 47 киши вафот этди: 2 кишининг коронавирус учун топширган тести тасдиқланган, 45 кишида эса пневмония бўлган.
Пандемия бошлангандан бери Қирғизистонда 149 нафар киши коронавирус ташҳиси билан, «пневмония» ташҳиси билан эса 497 нафар киши вафот этган.