Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган куни коронавирус яна 552 беморда аниқланганини хабар қилди. Қанча одамга пневмония ташхиси қўйилганлиги эса хабар қилинмаган.
Коронавирус юқтирганларнинг ичидан 314 нафари Бишкекда, 124 нафари Чуй вилоятида, 28 нафари Баткен вилоятида, 26 киши Жалолобод вилоятида, 24 киши Ўш шаҳрида, 17 нафари Норин вилоятида, 13 киши Ўш вилоятида ва 13 киши эса Иссиқкўл вилоятида аниқланди.
Сутка ичида аввалроқ коронавируси тасдиқланган 102 бемор касалхонадан соғайиб чиқди. Бишкекда 40, 12 киши Чуй вилоятида, Ўш, Ўш ва Боткен вилоятларида 11 нафар киши, тўққиз киши Жалолободда, беш киши Норин вилоятида, икки киши Талас вилоятида ва бир киши Иссиқкўл вилоятида касалхонадан чиқди.
Соғайганларнинг орасидан 10 бемор — шифокорлар.
Сутка ичида коронавирус юқтирган уч киши вафот этди. Шунингдек пневмония билан хасталанган 32 киши вафот этди.
Пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтиришнинг 9 910 ҳолати қайд этилди — бу топширган тести терс чиқиб, аммо пневмонияга чалинган беморларни ҳисобга қўшмагандаги рақам. Пневмония, шифокорларнинг фикрича, бу COVID-19нинг оғир шакли, аммо соғлиқни сақлаш вазирлиги беморларни алоҳида ҳисоблашда давом этмоқда. Шунга қарамай аввалроқ бу статистикани умумлаштириш ваъда қилинган
Расмий маълум 9 910 ҳолатнинг ичидан 125 киши вафот этди ( пневмониядан эса 382 киши вафот этди, бу ўтган йили айни касалликдан умумий вафот этганлардан кўп), 3 236 бемор соғайди, ҳозирда 6 549 киши хаста.
Даволанаётган 6 549 кишининг ичидан фақатгина 631 киши касалхонада, бўлганда ҳам уларнинг ичидан 25 киши жонлантириш бўлимида. Уй шароитида 5 918 киши даволанмоқда — бу расмий статистикага кирганларигина — коронавируснинг симптоми енгил, аммо оғир аҳволда бўлганларнинг кўпи касалхонага мурожаат қилмай даволанишган.