Сайлов-2020. МСК номзодларга сайловчилар билан учрашув ўтказмасликни тавсия қилади

383

Марказий сайлов комиссияси республика штаби билан келишиб Жогорку Кенеш депутатлигига номзодларга сайловчилар билан учрашмасликни илтимос қилди.

«Биз “Президентни ва Жогорку Кенешнинг депутатларини сайлаш тўғрисида”ги қонун бўйича иш қиламиз. У ерда тарғиботнинг барча турлари ёзилган. [Сайловчилар] билан учрашув улардан бири. Депутатликка номзодлар ўз масъулиятларига таяниб, республика штабининг тавсияларини қўлланса ёки ундан бош тортса ҳам бўлади», — деб тушунтирилди МСКнинг матбуот хизматидан.

Айни вақтда МСК, қонунга киргизилган ўзгартиришларга кўра, стадионларда ва аҳоли пунктларида спорт тадбирларини, концертларни ва театрлаштирилган ўйинларни ўтказишни тақиқилайди. Шунингдек МСК 50дан ортиқ одамни бир хонага тўплашга қонун йўл бермаслигини эслатди.

Марказий сайлов комиссияси партияларга сайловчилар билан онлайн-учрашувларни ўтказиб, тарғибот материалларини интернет ва телевидение орқали тарқатишни таклиф қилади.

Номзодлар билан сайловчиларнинг учрашувидан аввал МСК санитария-эпидемиологик қоидаларни сақлашни талаб қилади. Учрашув жойида аввалдан дезинфекция ишлари олиб борилиб, иштирокчиларнинг тана харорати текширилиши керак. Тадбир ўтказишда эса ижтимоий масофани сақлаш, юз ниқоби ва қўлқопдан фойдаланиш зарур.

МСКнинг аъзоси Кайрат Осмоналиев пандемия вақтида оммавий тадбирларни ўтказган партияларга чора кўрилишини «Клооп»га билдирди.

Парламент сайлови 4-октябрда ўтиши режалаштирилган. Сайлов олди ташвиқот ишлари 4-сентябрда бошланиб 3-октябрда тугайди.

Ҳукуматга МСК қабул қилиб берувчи смета бўйича сайлов ўтказишга маблағ бўлиб бериш топўирмаси берилди. 2019 йилнинг сентябрида ҳукумат парламент сайловига 1,2 млрд сом ажратган. Аммо пандемия сабаб бюджетнинг барча моддалари қисқартирилиб, Жогорку Кенешга депутатларни сайлаш учун 560 млн сом сарфлаш режа қилинмоқда.

«Сайловни тўхтатиб турса бўлар эди»

Кайрат Осмоналиев бундай вазиятда сайловни тўхтатиб туриш афзал деб ҳисоблайди. Аввалроқ президент Сооронбай Жээнбеков маҳаллий кенгашларга апрелда ўтиши керак бўлган сайловни жилдирган.

«Пандемия вақтида сайловни ўтказишга мен қаршиман. Президент пандемияни форс-мажор қатори баҳолаб, жавобгарликни ўзига олиб  процессларини тўхтатиши керак. У бу ҳаракатни “мажбурий эҳтиёж” ҳолатида қилса бўлади  — бу  масъулиятни бекор қилувчи вазият бўлиб ҳисобланади», — деб ўйлайди Осмоналиев.

Осмоналиев парламентнинг депутатлари сайлов қонунига ўзгартиришларни киргизиб, пандемия вақтида сайлов тартибини ёзиб чиқиш лозим деб қўшимча қилди.

Президент бунга қадар парламент сайловини 4-октябрга белгилаш бўйича фармонга қўл қўйганю МСК сайловга тайёргарлик кўра бошлади — ҳозирда 35дан ортиқ сиёсий партия сайловга қатнашиш учун ҳуддатларини топширди. МСК баннерларни, тарқатма материалларни, ускуналарни ва  канцтоварларни ташиш хизмати учун 21,1 млн сомлик тендер эълон қилди.