Собиқ депутат Алмамбет Шикмаматовнинг турмуш ўртоғи коронавирусдан вафот этди

455

Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Алмамбет Шикмаматовнинг рафиқаси Жанара Турдакунова коронавирусдан вафот этди. Бу маълумотни «Бир Бол» партиясининг лидери, депутат Алтинбек Сулайманов «Азаттык» радиосига тасдиқлаган.

Шикмаматов бунга қадар журналист Назира Айтбековага берган махсус интервьюсида турмуш ўртоғининг ортидан бир йилга яқин юриб, охири уни кўндириб, кейин уйланганини айтган. Ундан ташқари ота-онасидан эрта ажрагани сабаб меҳрни рафиқасидан излашини билдирган.

«Тўрт фарзандимиз бор  [уч ўғил, бир қиз]. Баъзан “катта боласи менман” деб хазиллашиб қўяман. Аёлимга “пайпоғим қайда”, “чой қуйиб бер” деб эркалик қиламан. Ўзим ҳам қуйиб олсам бўлади. Бошқаси қуйиб берса ичмай қўяман, у қуйсагина ичаман. Рафиқам ҳам шуни тушунса керак, менга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлади», - деган у.

6-июлга келиб Қирғизистон бўйича коронавирус 7691 кишидан топилиб, 2843 киши касалдан соғайди. Касалликдан эса 92 киши вафот этди.