Охирги суткада COVID-19 юқтириб олган яна икки тиббиёт ходими вафот этди — улар Иссиқкўл вилоятида ва Бишкекда ишлаб келишган.
Коронавирусни юқтириб вафот этган Иссиқкўл вилоят касалхонасининг педиатрия бўлимининг 62 ёшдаги шифокори Эдил Садиков тўрт кун касалхонанинг жонлантириш бўлимида бўлган. Садиковнинг ортидан уч фарзанди қолди.
Шунингдек, COVID-19га чалинган Бишкек шаҳридаги №2 туғруқхонасининг акушери Заида Терекбаева кўз юмгани маълум бўлди.
Шу билан коронавирус юқтириб вафот этган тиббиёт ходимларининг сони еттига етди — бироқ ҳозирча янги ҳолатлар расмий статистикага киргани йўқ. Улар:
Бишкекдаги №3 Оилавий тиббиёт марказининг шифокорлар гуруҳининг 58 ёшдаги етакчиси Жузумкан Кокумбаева;
Ўш вилоятининг Қора-қулжа туманининг оилавий тиббиёт марказининг фтизиатри, 59 ёшдаги Альберт Исмаилов;
Ички ишлар вазирлигининг тиббиёт марказининг Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бўйича ординатор-врачи, 71 ёшдаги Жамал Тазабекова;
Ўш вилоятининг Новқат ҳудудий касалхонасининг 70 ёшдаги фахрий шифокори Орозали Абдухалимов. Бироқ мазкур касалхонадан у «ўткир инфарктдан вафот этгани» таъкидланди.
Новқат туманининг Барин қишлоғидаги ОТМ шифокорлар гуруҳининг 59 ёшдаши ҳамшираси, ҳозирда унинг ким экани айтилгани йўқ.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорларнинг касални қандай йўл билан юқтирганини аниқловчи комиссия тузган. Агарда тиббиёт ходими коронавирусни иш вақтида юқтириб олгани аниқланса унга 200 минг сом компенсация берилади. COVID-19дан вафот этган тиббиёт ходимларининг оиласига ҳукумат 1 млн сом тўлаб бериши керак.
Бундан ташқари. коронавирусга чалинган беморларни даволаган шифокорларга 29 мингдан 49 мингга қадар қўшимча ҳақ ажратилган.